UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  12 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7

"Женоа" Италия чемпиони бўлар эди, агар... Янгиликлар

"Женоа" Италия чемпиони бўлар эди, агар...

Бугун "грифонлар" сотиб юборган юлдуз футболчилардан ташкил топган жамоани эътиборингизга тақдим этамиз.

"Женоа" — узоқ тарих ва ўзгача анъанага эга клуб. У 125 йил аввал, 1893 йил сентябрда ташкил топган. Шу сабабли ҳам, у энг кекса Италия жамоаларидан бири саналади. Кўпчиликнинг ёдида бўлмаса керак, аммо  "Женоа" 9 марта Италия чемпиони бўлган. Генуяликлар А Серия тарихида мукофотлар сони бўйича 4-ўринда туради: "Ювентус" (34), "Милан" (18) ва "Интер" (18). Тўғри, "грифонлар" Италия Чемпионати мукофотини сўнгги бор 1924 йил қўлга киритган эдилар.

Сўнгги вақтларда "Женоа" ё элитада қолиш учун курашади, ёки турнир жадвалнинг ўртамиёна жамоаси сифатида ўйнаб юраверади. Клубнинг қандайдир жиддий муваффақиятлари йўқлиги ҳамда Еврокубокга чиқолмаслиги сабабли — ҳомий, бонус, қандайдир имтиёзларга эга эмас. "Грифонлар" фақатгина ўйинчиларни сотиш орқали кун кўради. Охирги йилларда "Женоа" бир қанча иқтидорли, ижобий натижалар қайд этаётган футболчиларни сотиб юборди. Агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлиб, ўша ўйинчилар "грифонлар" сафида бўлганида, эҳтимол "Женоа" ҳозир топ-жамоа сифатида "Наполи", "Рома", "Милан", "Интер" ва ҳаттоки, "Ювентус"нинг жиддий рақиби бўла олармиди?! Ёки сиз фикримизга қўшилмайсизми? Келинг, унда "Женоа" сотиб юборган энг иқтидорли ўйинчилар билан танишиб чиқамиз.

Маттиа Перин


Перин "Женоа"га жуда ёш пайти "Пистоезе"дан ўтган эди. У Генуяга келиб нафақат А Серия, балки бутун Европа футболидаги энг яхши дарвозабонларидан бири бўлди. Маттиа "грифонлар" таркибида барча турнирнинг 151 учрашувида иштирок этди ҳамда 2013/14 йилдан ўтган йил ёзгача энг яхши дарвозабон бўлди. 2018 йил июлда Перин "Ювентус"га ўтиб кетди, "Женоа" эса ўйинчи учун 12 миллионга еврога эга бўлди.

Кристиан Ансальди

Аргентиналик 2015 йил ёзда "Женоа" сафига қўшилган. Ўшанда у "Зенит"дан Генуяга ижарачи сифатида келган эди. Кристиан бир йил ичида 25 учрашувида майдонга тушиб, ўзини жуда яхши намойиш эта олди. Натижада "грифонлар" уни питерликлардан 4 миллион евро эвазига сотиь олдилар.

Улар ўйинчини Италиянинг бошқа бир клубига яхшироқ нарх эвазига сотиб юбориш мақсадида уни сотиб олган эдилар. Орадан бироз вақт ўтиб шундай ҳам бўлди: "Интер" Ансальдини 10,5 миллион еврога харид қилди. Ансальди 2017 йил ёздан буён икки йиллик ижарачи сифатида "Торино"да тўп тепмоқда.


Леонардо Бонуччи

Замонавий Италия футболининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири Леонардо Бонуччи "Женоа"нинг бирорта ўйинида ҳам майдонга тушмади. Лекин 2009 йил ёзида у Тиаго Мотта ва Диего Милитонинг "Женоа"дан "Интер"га ўтиши "қурбони"га айланади. Генуяликлар бўлажак юлдузнинг келажашгини бироз паст баҳолашган экан. Ўша пайтда уни 10,5 миллион еврога "Бари" клубига сотиб юборишганди. 2010 йилда эса "Ювентус" Бонуччи 15,5 миллион еврога харид қилди. Ўша вақтдан бери Леонардо туринликларнинг таҳминан 350 учрашувида майдонга тушди.

Сократис Папастатопулос

Айнан "Женоа" Сократисни биринчилардан бўлиб, Италияга олиб келганди. Улар 2008 йил ёзда шартнома имзолашганди. Генуяликлар уни АЕКдан 3,8 миллион евро эвазига сотиб олишган. Грециялик футболчи "грифонлар" таркибида икки мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсатди. Шундан сўнг, Сократис 2010 йил ёзда 4,5 миллион еврога "Милан" сафига ўтди. Бироқ Италия гранд жамоасида доимий ўрнашиб олиш унга насиб қилмади ва у "Вердер"га ўтиб кетди. Кейин эса Дортмунднинг "Боруссия"си томон йўл олди. Ўтган йил ёздан бери у Англиянинг "Арсенал" клуби таркибида ўйнаб келмоқда. Лондонликлар Сократисни 16 миллион еврога харид қилишди. 30 ёшли грек ҳозирда "канонирлар"нинг энг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Шиме Врсалько

Хорватиялик Врсалько Загребнинг "Динамо"сидан "Женоа" клубига 2013 йил июлда ўтган. Трансфер суммаси 4,9 миллион еврони ташкил қилди. Шиме бир мавсум давомида А Сериянинг 22 ўйинда иштирок этди ва "Сассуоло"га 5,5 миллион еврога сотиб юборилди. Бироз вақтдан сўнг, "қора-яшиллар" хорватияликни Мадриднинг "Атлетико"си 16 миллион еврога сотишга муваффақ бўлишди. Ҳозирги кунда Шиме ижарачи сифатида "Интер"да тўп тепмоқда. Афсуски, у жароҳати туфайли мавсум ярмини ўтказиб юборди.

Томас Ринкон

2014 йил июль ойида «Женоа»га келган Ринкон «грифон»лар сафида икки ярим мавсумни ўтказади. Бу вақт ичида футболчи 82 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уради ва 12 бор голли узатма етказиб беради. 2017 йил январь ойида 8 миллион евро эвазига «Ювентус»га сотиб юборилади, лекин у ерда ҳам футболчи узоқ қолмайди ва асосий таркибга кира олмагач, ярим йилдан сўнг "кекса синьора" таркибини ҳам тарк этади. 2017 йил ёзида «Торино»га 3 миллион еврога ижарага ўтади ва бир мавсумдан сўнг "буқалар" 6 миллион еврога унинг трансферини тўлиқ сотиб олишади.

Роландо Мандрагора

Неаполь фарзанди Мандрагора «Женоа» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо асосий жамоа таркибида Роландо бор йўғи 5 ўйинда майдонга тушган. 2015/16 йил мавсумида «Пескара»га ижарага ўтади ва қишда уни «Ювентус» 8 миллион еврога сотиб олади. Туринликлар сафида Мандрагора бор йўғи битта ўйинда иштирок этади ва бир ярим йил ижарадан-ижарага ўтиб юради. 

Ўтган ёзда Мандрагора 20 миллион евро эвазига «Удинезе»га ўтади, ҳамда 21 ёшида жамоанинг энг муҳим ярим ҳимоячиларидан бирига айлана олди. 2018 йил июнь ойида Италия термаси сафида Францияга қарши учрашувда (1:3) дебют қилади.

Стефан Эл-Шаарави

«Женоа» академияси тарбияланувчиларидан яна бири. Эл-Шаарави италия футболида жуда эрта ном чиқаради. 16 ёшидаёқ футболчини асосий таркибга чақирила бошлашади. Натижада унга «Милан» қизиқиб қолади ва 15,5 миллион евро эвазига 2011 йил ёзда унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олади. «Грифон»лар сафида Эл-Шаарави бор йўғи 3 учрашув ўтказиб улгуради, мухлислар эса унинг иқтидори ва чиройли ўйинларини генуяликлар сафида кўриб улгуришмади. 2016 ёзидан буён Эл-Шаарави «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Эсекьель Лавесси

Лавесси фаолиятидаги биринчи европа клуби айнан «Женоа» ҳисобланади. «Грифон»лар 2004 йил августида иқтидорли аргентиналикни «Эстудиантес»дан 1 миллион евро эвазига сотиб олишади, лекин дарҳол тажриба тўплаш учун «Сан-Лоренсо»га жўнатиб юборишади. Қизиқ томони шундаки, Лавесси «Женоа» таркибида майдонга тушиб улгурмаган. Ижара муддати тугагач у Италияга қайтади, аммо молиявий муаммолар ва келишилган ўйинлар туфайли юзага келган бош оғриқ туфайли «Женоа» футболчини «Сан-Лоренсо»га 1,2 миллион еврога сотишга мажбур бўлади. 2012 йил Эсекьель «Наполи»дан ПСЖга 30 миллионга ўтгач, «Дженоа» мухлисларининг юраги бир жиз этган бўлса, клуб босслари кармони эса ўзгача бир "соғинч" туйғуларини туйган бўлса ажабмас. Ҳозирда Лавесси Хитойда «Хэбэй Чайна Форчун» сафида тўп тепмоқда. Томонлар шу мавсум сўнггигача мўлжалланган шартномага имзо чекишган.

Чиро Иммобиле

Охирги мавсумларда Чиро Иммобиле А Сериянинг энг сермаҳсул ва хавфли ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Лекин «Женоа»да унинг ишлари юришмаганди, ёки унга ўз иқтидорини намойиш этиш учун зарур вақт ва имкон беришмаган. «Грифон»лар таркибига Чиро 2012 йил ёзида келиб қўшилади, бироқ бир йил ўтиб, клуб раҳбарияти «Торино» таклифини қабул қилади ва Иммобилени 2,75 миллион еврога сотиб юборади.

2014 йил ёзида Иммобиле 18 миллион еврога Дортмунднинг «Боруссия»сига ўтади, 2016 йил ёзидан эса «Лацио» шарафини ҳимоя қилмоқда ва клуб мухлисларини ўзининг ёрқин ўйинлари билан хушнуд этмоқда.

Кшиштоф Пентек

Польшалик Пентек – охирги йилларда «Женоа» амалга оширган энг яхши трансфер бўлса керак. Ўтган йил ёзда уни 4,5 миллион евро эвазига «Краковия»дан сотиб олишди ва ярим йил ўтиб, қишки трансфер ойнаси вақтида «Милан»га 35 миллионга (!) сотиб юборишди. Ёмон бизнес эмас-а? Лекин шунга яраша Пентек ҳам «россонери» сафида анча фойдали ҳаракат қилмоқда.

Ўйлаб қарасак, бу трансфер борасида клуб раҳбариятини тушунса бўлади. Бундай таклифни «Женоа» каби жамоалар рад этиши мушкул вазифа. Сабаби бу пулларни янги иқтидорларни қидириб топишга сарфласа, ёки клубнинг бошқа эхтиёжларига сарфласа бўлади. Асосийси – пул дардида "футбол конвейери" бўлиб, совринларни буткул унутиб фақат молиявий фойда учун футбол ичидаги "олиб-сотар" даражасига тушиб қолмаслик.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика