Женнаро Гаттузо: “Натижадан қониқдим, бироқ…”
05 окт 2018 07:40
Янгиликлар
Женнаро Гаттузо: “Натижадан қониқдим, бироқ…”
“Милан” бош мураббийи Европа Лигаси 2-турида “Олимпиакос” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Жароҳатдан сўнг Игуаиннинг яхши ҳолатда эмаслигини билардик, аммо у жуда чиройли гол урди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни яратганимизни ҳисобга олганда ҳам унчалик яхши ўйин кўрсата олмадик. Кастилехо ҳам худди Игуаин сингари узоқдан зарбалар бериб турди. Натижадан қониқдим, бироқ “Милан” янада яхши ўйнаши мумкин. Ярим ҳимояда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Агар 4-4-2 схемасида ўйнашни истасак, ўйин сифатини яхшилашимиз керак”,—дейди Гаттузо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар