ЖЧ U-20. Финалчилар маълум

Khoja
16 окт 2025, 07:35
Чили мамлакатида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг якунига яқинлашмоқда.

Мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Лотин Америка дербисида Аргентина ва Колумбия ўзаро баҳс олиб борди ва унда Аргентина 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ярим финалнинг иккинчи баҳсида эса Марокаш Францияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса омад Африка жамоасига кулиб боқди.

Шу тариқа, финалда Марокаш ва Аргентина ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 20 октябрь куни соат 04:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›