ЖЧ саралаши. Эрон ва БААнинг тақдири "қил устида"

Mirjalol Normatov
11 июн 2021, 23:44
ЖЧ саралашининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда Эрон термаси жавобсиз 10, Ироқ эса бир гол фарқи билан ғалабага эришди. Сўнгги тур олдидан Ироқ термаси 2 очколик фарқ билан етакчилик қилмоқда. 15 июнь куни ушбу термалар ўзаро баҳс олиб боришади.

Камбожа - Эрон 0:10

Голлар: Алиризо Жаҳонбаҳш (16-пен), Шожаи Ҳалилзода (22), Меҳди Тареми (27), Сор Ротана (32-автогол), Милад Муҳаммади (58), Муртазо Пуралиганжи (63), Карим Ансарифард (77), Қавеҳ Ризои (80, 86), Меҳди Гаеди (84).

Гонконг - Ироқ 0:1

Гол: Муҳаммад Қосим (13).

G гуруҳида эса Вьетнамнинг кичик устунлиги кузатилмоқда. Сўнгги турда БАА  ҳамда Вьетнам термалари ўзаро баҳс олиб боришини инобатга олсак, бу ерда ҳам ҳолат чигал бўлиб турибди.

Индонезия - БАА 0:5

Голлар: Али Мабҳут (22, 48-пен), Фабио Лима (28, 55), Себастьян Таглиабуэ (87).

Малайзия - Вьетнам 1:2

Голлар: Гильерме (71-пен) - Нгуен Тин Лин (27), Нгок Хай Кью (82).

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia