UZ

Сўнгги янгиликлар

03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 03:00Финал: "Барселона" - "Реал" 2:2 (матнли трансляция)  180 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

ЖЧ саралашдаги рақибларимиз. Яман биринчи даврадаги сенсацияни такрорлай оладими? Янгиликлар

ЖЧ саралашдаги рақибларимиз. Яман биринчи даврадаги сенсацияни такрорлай оладими?

Бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд доирасида биз учун аҳамиятли ўйин бўлиб ўтади.

Гуруҳдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони терма жамоаси Яман термасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.


Гуруҳдаги вазият

Биз жой олган "D" гуруҳида Саудия Арабистони 11 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Вакилларимиз ҳисобида 9 очко бўлиб, ҳозирча иккинчи ўринда боряпмиз. Саудияликларнинг бугунги рақиби Яман термасида 5 очко бор ва бу жамоа охирги ўринда боряпти. Агар бугун Саудия Арабистони ғалаба қозонса, очколари сонини 14га етказиб, биздан 5 очкога илгарилаб кетади. Шу боис биз учун бугун саудияликлар очко йўқотгани маъқул.

 


Биринчи даврадаги ўйин

Биринчи даврада ўтказилган Яман - Саудия Арабистони баҳси Ямандаги сиёсий нотинч вазият туфайли Байҳранда ташкил этилганди. 2019 йилнинг 10 сентябрь куни Баҳрайн "Миллий" стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобида тугаган. Ўша ўйинда Яман термаси футболчиси Моҳсен Қарави ҳисобни очган, кейинчалик Ҳаттан Баҳебри ҳисобни тенглаштирганди. Биринчи таймнинг ўзида яманлик футболчи Омар Ал Даҳи ҳисобни 2:1 кўринишга келтирган бўлса, танаффусдан сўнг Салим Ал Довсари жамоасига бир очко келтирган гол муаллифи бўлганди.


Тайёргарлик

Саудия Арабистони терма жамоаси бўлажак учрашувларга 1 июндан тайёргарликни бошлади. 31 май куни жамоа аъзолари йиғилиб, коронавирусга тест топширган бўлишса, эртаси кундан машғулотларга старт берилди. Яман терма жамоаси Ар Риёдга келишдан олдин қисқа муддат йиғин ташкил этди. Лекин уларда чемпионат ўйинлари юқори савияда ўтказилмагани боис терма жамоа кўнгилдагидек ҳозирлик кўра олмади. Бунинг устига ўтган ой жамоа бош мураббийи Сами Ал Наашнинг бевақт вафоти ҳам футболчиларга қаттиқ таъсир қилди.

 


Ўйиндан олдинги фикрлар

Кеча ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар матбуот анжуманида биринчи даврадаги ўйинда футболчиларда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилганини айтиб, навбатдаги беллашувда бу нарса бўлмаслиги ҳақида футболчиларни огоҳлантирди. 

"Яманга қарши кечган биринчи ўйин ҳамон ёдимда. Баҳрайнда ўтказилган учрашувда биз 2:2 ҳисобини қайд этгандик. Айтишим керакки, ўшанда футболчиларимизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилган. Ўйлайманки, бу сафар ундай бўлмайди. Яна шуни айтишим мумкин, ўшанда мен Саудия Арабистони футболчиларини яхши билмасдим. Ўтган вақт мобайнида бир нечта машғулот ва ўйинлар ўтказдик, футболчиларни яқиндан таний бошладим. Ҳозирги пайтга келиб гуруҳда 11 очко билан пешқадамлик қиляпмиз. Агар Яман термасини мағлуб этсак, энг яқин таъқибчимиз Ўзбекистондан беш очкога илгарилаб кетамиз. Буни жамоадаги ҳамма жуда яхши ҳис қилиб турибди", - дейди франциялик мураббий. 

Яман терма жамоасини яқинда қабул қилиб олган маҳаллий мутахассис Аҳмед Али Қассем эса Саудия Арабистонига қарши баҳс олдидан  мухлисларга ваъда берди.

"Биз Яман халқига жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида бор имкониятимизни ишга солишга ҳамда ўз ўйинимиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз. Биз ҳаётда реалистмиз, шу боис қандай рақибларга қарши майдонга тушаётганимизни жуда яхши биламиз. Олдиндан баландпарвоз гапларни айтмоқчи эмасман, лекин шуни айтишим мумкин, ҳар бир ўйинда бор куч билан ҳаракат қиламиз", - дейди яманликлар устози.



Имкониятлар

Албатта, бугунги беллашувда Саудия Арабистони терма жамоаси фаворит сифатида кўринмоқда. Бироқ майдон текис, тўп юмалоқ деганларидек ҳар нарса бўлиши мумкин. Бугунги баҳс "Қирол Сауд Университети" стадионида бўлиб ўтади. Айтиш мумкинки, айнан шу ўйингоҳда саудияликлар 30 март куни Фаластинни 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Умуман олганда Саудия Арабистони МТЖ қолган учта учрашувни ҳам шу стадионда ўтказади. Яман терма жамоаси биринчи ўйиндаги каби бугун ҳам дуранг қайд этса борми, бу биз учун ҳақиқий байрам бўлади. Лекин мезбонлар ўз уйларида бугунги рақиб билан баҳсда очко йўқотишмаса керак. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика