ЖЧ саралаш. Осиё. 4-турнинг энг яхши сурати

Xayrulla Xoliqov
13 окт 2021
Кеча ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган БАА ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Суратга изоҳ: БАА - Ироқ учрашувининг 90+4-дақиқасида Али Мабхут гол уриб ҳисоб 2:2 кўриниш олишини таъминлади. Ҳакам иккинчи таймга 5 дақиқа қўшганди. 90+5-дақиқада эса шу ҳолат содир бўлди.

БАА футболчилари кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишди ва охирги ҳужумда 10-рақамдаги Халфан Мубарак чалқанча усулда зарба берди. Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган, ўйинда ҳатто VAR ишлаган бўлишига қарамай, ҳакам мезбонларнинг тоза голини ҳисобга олмади. Натижада БАА уч очкодан қуруқ қолди.

Ўйинни ким бошқарди дейсизми? Япониялик ҳакам Рюжи Сато. 

P.S. БАА терма жамоаси учинчи босқичда ҳали ғалаба қозонгани йўқ: 4 ўйин, 3 дуранг, 1 мағлубият.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia