UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  2 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  2 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  31 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  22 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  4 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  2

ЖЧ кундалиги №2. Китоблар дунёсига саёҳат шундан биттаси Дима Қаюмнинг кутубхонасига! Янгиликлар

ЖЧ кундалиги №2. Китоблар дунёсига саёҳат шундан биттаси Дима Қаюмнинг кутубхонасига!

Теглар :  ЖЧФан Зона
Москвадаги иккинчи куним анча сермазмун ва фойдали ўтди деб ўйлайман. ЖЧданда муҳим бўлган, муҳим китобларни қўлга киритганим ҳаммасидан ҳам зўр бўлди.

Бугунги кунда болалар футболига шўнғиб кетганман. Анчадан бери ҳориж методикаларини йиғиш билан бандман. Руслар томонидан кўплаб яхши қўлланмалар таржималар қилинган ва фойдаланиб келинаяпти. Мен ҳам уларни интернетдан кўчириб олиб фойдаланаётган эдим. Шуларни китоб кўринишида ҳарид қилиш мақсадида, Москвадаги энг катта китоб дўконларидан бири бўлган "Лужники" яқинидаги дўконга ташриф буюрдим. Ўзимга керак бўлган китоблар бўлимини сўрадим. Дўкон жуда катта. Сотувчини айтишича, Москвада иккинчи ўринда туради. Бу ҳақда "ФБ"даги сахифамда ҳам пост қолдирган эдим. 

Ўзимга керакли бўлган китобларни қидира туриб, жавондаги аксар ўзимга манзур бўлган китобларни ҳам саватчага ташлайвердим. Дўконга кетишдан аввал ижтимоий тармоқда пост қолдирар эканман,  кимда ким Фарғона вилоятининг, Риштон туманида кутубхона ярата олган Дима Қаюмнинг хизматидан фойдаланиб 5та китоб ўқиса, ЖЧдан совға олиб боришимни ёзган эдим. Дўконга киргандан кейин, ўша совға бевосита китоб бўлишини истадим ва кетма-кет уч мароатаба ЕЧЛ соҳиби бўлган Криштиану Роналду ҳақида Феррас томонидан ёзилган китобни ҳарид қилдим. Тунга келиб китоб қаҳрамони хет-трик қилганини ҳақида кейинги кундаликда тўхталаман.

Дима Қаюм билан келишиб бироз қоидани ўзгартирдик, яъний унинг ўқувчиларининг аксарияти интернетга киришмас экан. Улар бехабар қолиб кетмаслиги учун, ўзи совғани барча ўқувчилари орасидан танлаб оладиган бўлди. 

Афсуски бизда спорт китоблари ҳали ривожланмаган. Бадий асарлар кўп тўғри, аммо спорт методикалари ва атобиографиялар кўп эмас. Автобиографияларни мутола қилиш орқали киши ўзида бир куч топади мақсади йўлида. Буни ўзимда синаганман. Мутола қилаётган қаҳрамонингизга ўхшашни истай бошлайсиз ва меҳнат қиласиз. Бизнинг спортчиларимизга етишмаётган нарса айнан шу. Спортни сир асрорларини ҳақиқий чемпионларнинг ўзидан эшитишнинг фойдаси катта. Яхши китобларнинг нархи арзон эмас. Масалан, Жозе Моуриньо, Луи Ван Гал, Сер Алексни талқин қиладиган катта китоблар бизнинг пулга 80-150 000 сўм туради. Месси ва Роналдуга оид китоблар ҳам шунга яқин нархда. Шу билан бирга, чўнтакбоплари ҳам бор. Улар 40-60 минг сўм оралиғида.

Китобларимни йиғиб, касса томон кетаётсам, назоратчи рус тилида "китоблар, кўпку", дея жилмайди. Марказий Осиёлик эканлиги кўриниб турибди. Қаердан десам, ўзимизни Самарқанддан эканлар... Яқинда Марсель Брионнинг фахримиз, Амир Темур ҳақида ёзган китобини мутола қилиб чиққан эдим. Шуни рус тилидаги кўринишини сўрадим, афсуски йўқ экан. Лекин Мурод ака (исмлари) менга "Чингизхон" ва "Осиёни забт этган Темур" китобларини тавсия қилдилар. Мен учун қизиқ бўлганлиги учун ҳарид қилдим. 

Китоблар рўйҳатим қуйидагича кўриниш олди. Энди ҳаммасидан ҳам Тайсон, Дель Пьеро ва Иньестанинг автобиографияларини ўқиш учун вақт топишим керак. Китоб мутола қилинг, асло кам бўлмайсиз ))


1. Олег Лапшин. «Учим играть в футбол».
2. Ден Бланк. «IQ в футболе».
3️. Тони Чарльз ва Стюарт Рук. «Футбол для детей».
4️. Феррас. «Криштиану Роналду».
5️. «Темерлан».
6️. «Чингизхан».
7️. Дельгадо. «Лионель Месси».
8️. Дель Пьеронинг шахсий автобиографияси.
9️. Кайол. «Роналду».
10. «Беспощадная Истина» Майк Тайсон ўзи қақида.
1️1️. Андрес Иньестани ўзи ҳақида ёзгани, «Я это заслужил».
1️2️. Лев Яшин «Я-Легенда»!

https://t.me/Nadirkhuja

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика