ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди
09 сен 2024 10:48
Янгиликлар
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди
Эртага, 10 сентябрь куни ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 2-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикаси меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.
Бугун Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон ўйини олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда ОФК вакиллари ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, медиа, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Вакилларимиз мазкур баҳсда тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар