UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Бугун ОФКнинг 33-Конгресси бўлиб ўтади. Равшан Эрматов ОФК Ижроия қўмитаси аъзосига айланади   0 11:12Эшитдик-да! Ҳусниддин Ғофуров "Металлург"да  1 10:58"Андижон" - "Чиксереда" — Ҳисобда акс этмаган устунлик, хотиржам Хомяков ёхуд Максим Шацких қайси жамоанинг ўйинини кузатди?  1 10:40Африка миллатлар чемпионати-2023. Мусобақанинг финалчилари маълум бўлди  1 10:25АПЛда яна бир украиналик футболчи пайдо бўлди  0 10:10“Специя”ни февралда 4 та ўйин кутмоқда  8 09:50⚡️ Тақвим. Бугун Ла Лига ҳамда Лига 1'да бўлиб ўтадиган учрашувлар  0 09:45Туркия Суперлигаси. "Карагумрук" - "Бешикташ" 1:1  0 09:40Италия Кубоги. "Интер" - "Аталанта" 1:0  0 09:35Туркия Суперлигаси. “Карагюмрук” Оздоевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Шукуров 2-таймда майдонга тушди (+турнир жадвали)  1 09:29Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..."  1 09:23Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди"  0 09:10⚡️ Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади (+тақвим)  3 08:55Англия Лига Кубоги. Бугун иккинчи финалчи аниқланади  1 08:40Учта хабар битта: Забитцер МЮда, Шелви “Ноттингем”да, Порро эса Лондонда  1

ЖЧ-2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг 1/4 финалидан ўрин олган Хорватия — Бразилия учрашуви якунланди.

ЖЧ-2022. Хорватия — Бразилия 1:1

Голлар: Неймар 105+1' (Лукас Пакета), Бруно Петкович (Мислав Оршич) 117'

Хорватия: 1. Доминик Ливакович, 22. Йосип Юранович, 6. Деян Ловрен, 20. Йошко Гвардиол, 19. Борна Соса (17. Анте Будимир 110'), 10. Лука Модрич, 11. Марсело Брозович (18. Мислав Оршич 114'), 8. Матео Ковачич (7. Ловро Майер 116'), 15. Марио Пашалич (13. Никола Влашич 72'), 9. Андрей Крамарич (16. Бруно Петкович 72'), 4. Иван Перишич.

Захира: 12. Иво Грбич, 23. Ивица Ивушич, 2. Йосип Станишич, 3. Борна Баришич, 5. Мартин Эрлич, 14. Марко Ливая, 21. Домагой Вида, 24. Йосип Сутало, 25. Лука Сучич, 26. Кристиян Якич.

Бразилия: 1. Алиссон, 14. Эдер Милитао (6. Алекс Сандро 116'), 4. Маркиньос, 3. Тиаго Силва, 2. Данило, 7. Лукас Пакета (8. Фред 116'), 5. Каземиро, 11. Рафинья (19. Антони 51'), 10. Неймар, 20. Винисиус Жуниор (21. Родриго 64'), 9. Ришарлисон (25. Педро 84').

Захира: 12. Вевертон, 23. Эдерсон Мораес, 13. Даниэл Алвес, 15. Фабиньо, 17. Бруно Гимарайнш, 22. Эвертон Рибейро, 24. Глейсон Бремер, 26. Габриэль Мартинелли.

Огоҳлантиришлар: Данило 25', Марсело Брозович 31', Каземиро 68', Маркиньос 77', Бруно Петкович 117'

Хорватия

Бруно Петкович - 117', Никола Влашич - 121', Ловро Майер - 121', Лука Модрич - 121', Мислав Оршич - 121'

Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/4-тур

09/12/2022, 20:00

3
:
5
Тугади

Бразилия

Неймар - 105', Каземиро - 121', Педро - 121'

Стадион: Education City Stadium, 43893 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
120'
31'  Марсело Брозович
72'  Андрей Крамарич (Бруно Петкович)
72'  Марио Пашалич (Никола Влашич)
106'  Матео Ковачич (Ловро Майер)
110'  Борна Соса (Анте Будимир)
114'  Марсело Брозович (Мислав Оршич)
117'  Бруно Петкович
117'  Мислав Оршич
117'  Бруно Петкович
25'  Данило
56'  Рафинья (Антони)
64'  Винисиус Жуниор (Родриго)
68'  Каземиро
77'  Маркиньос
84'  Ришарлисон (Педро)
105'  Неймар
105'  Лукас Пакета
106'  Эдер Милитан (Алекс Сандро)
106'  Лукас Пакета (Фред)


ХОРВАТИЯ - ЯРИМ ФИНАЛДА!

4:2. Навбат - Маркиньосга! Бироқ унинг зарбаси голга айланмади!

4:2. Навбат - Мислав Оршичга! Унинг ҳам зарбаси голга айланди! 

3:2. Навбат - Педрога! У ҳам дарвозани аниқ нишонга ола билди!

3:1. Навбат - Модричга! Унинг ҳам зарбаси голга айланди!

2:1. Навбат - Каземирога! Зарба ва гол!

2:0. Ловро Майернинг зарба ва гоооооооооол!

1:0. Родригонинг зарбасини Ливакович қайтарди ва ҳисоб ўзгармади!

1:0. Биринчи зарба - Хорватиядан. Тўп олдида Влашич! Зарба ва гол!

Пенальтилар серияси бошланди!

120+2. Ўйин якунланди! Навбат пенальтилар сериясига!

120. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисига 2 дақиқа қўшиб берилди.

119. Хўш, навбат пенальтилар сериясигами?

Мислав Оршич чап қанотдан тўпни марказроққа - Петковичга узатди, унинг дарвоза томон берган зарбаси рекошет бўлиб, голга айланди!

117. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Петкович ҳисобни тенглаштирди!

116. Ўйин вақти якунига етиб бормоқда. Тўртинчи бўлимда хавфли ҳужум юзага келмади.

108. Хорватия анчагина фаол энди. Улар ҳисобни тенглаштириш учун бор кучлари билан ҳаракат қилмоқда.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

105+3. Қўшимча вақтларнинг дастлабкиси якунланди.

Ажойиб комбинация! Фред, Неймар, Пакетанинг ажойиб комбинацияси Хорватия ҳимоясини ёриб кира олди. Якунда Неймар гол урди!

105+1. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Неймар учрашувда ҳисобни очди!

103. Петкович ажойиб тарзда Бразилия жарима майдончасига кирди, тўпни марказроқдаги Брозовичга узатди, унинг дарвоза томон берган зарбаси эса анчагина ноаниқ бўлди.

102. Матео Ковачич рақиб жарима майдончаси ичига ажойиб кириб борди, бироқ ҳужум хавфли тус олмади. 

101. Педро ўзига узатиб берилган тўпни ажойиб тарзда дарвозага йўллади, бироқ "тўп оёққа тушмади".

99. Родриго тўпни жарима майдончаси томон узатди. Бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

96. Данило ва Родриго ўзаро комбинация ташкил қилди. Чап қанотдан тўпни Данило ҳаволатиб узатиб берди, бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

91. Қўшимча бўлимларнинг биринчисига старт берилди.

Навбат қўшимча бўлимларга

90+. Ўйиннинг асосий вақти якунланди ва унда ҳисоб очилмади.

85. Хорватияда ҳам, Бразилияда ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. Бироқ ижрочилар вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпти. 

76. Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, Ливаковичдан ажойиб сейв!

66. ЗАРБА! Пакета бир ҳимоячидан ўтиб дарвоза томон зарба берди, Ливакович катта қийинчилик билан қайтарди!!!

55. Неймар жарима майдончасига кириб бориб, дарвоза томон зарба берди, Ливакович тўпни ажойиб тарзда қайтарди. 

48. Эҳтимолий пенальти ҳолати ВАР орқали кўриб чиқилди. Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган деб топилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Неймарнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Ливакович қийинчилик билан ушлаб олди.

40. Биринчи бўлимнинг қирқ дақиқаси ўтди. Майдонда "очиқ ўйин" кетмоқда. Ҳар икки терма жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилишга интилмоқда.

30. Перишичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

23. Каземиронинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

21. Навбатдаги зарба Неймардан! Унинг дарвоза томон тепган тўпини Ливакович қайтарди.

20. Бразилиядан ажойиб ҳужум. Виниуснинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

13. Энди олдинга ўтиш навбати хорватларда. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Перишич зарба бера олмади.

9. Бразилияликлар анчагина фаол. Терма жамоанинг уюштираётган қатор ҳужумлари ҳозирча хавфли тус олмаяпти.

5. Винисиус Жуниор учрашувдаги илк зарбани йўллади. Тўпни дарвозабон ушлаб олди.

1. Ўйин бошланди!

Икки давлат мадҳияси янграмоқда. 

Ҳар икки терма жамоа вакиллари майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+17   
09 дек 22:50:49
Fredga salom aytinglar
+16   
09 дек 22:48:24
Шерзод Даданов
Бугун харватларни 90%дарвозабони олиб чикди койил.
+12   
09 дек 22:58:26
barselona7
Ўйиндан олдин ҳамма Бразилияни чемпионга чиқарди ҳаттоки финалда эҳтимолий рақиби ким бўлиши ҳам муҳокама қилинишни бошлади ҳеч ким таркибида Модрич бор Хорватия ҳақида ўйламади Бразилия аллақачон ярим финалда Аргентина билан ўйнаймизми ёки Голландия биланми деб финал учун режаларни тузишни бошлади. Ўйиндан кейин уйларига жўнашларига тўғри келади энди. Башоратлар тахминлар доим ҳам ўзини оқламайди футболда ҳаммасини майда деталлар ҳал қилади. Бугунги ғалаба Хорватияники унга эса энг катта ҳиссани ҳеч қачон қаримайдиган Модрич қўшди. Хорватияни табриклайман. Омад.
+11   
09 дек 23:02:08
Fergana_Sux
Qaysi kuyni chalay?

Fred: - Haydalish kuyini chaliing!
+10   
09 дек 22:51:38
Спартак
Жанубий Корея жамоасини калака қилганди, рақсга тушиб, энди ҳайдалиш рақсини тушади мураббийи билан, баттар бўлларинг, Хорватияга респект!
+10   
09 дек 22:51:08
MU&FCB&BVB
Фред Мессини куз ёшларини курмокчи эдику энди нима булади????
+9   
09 дек 22:52:25
Барса Самарканд
Фред Хорватияни менсимаган экансан баттар бул
+9   
09 дек 22:48:17
Sh_Bakhtiyorov
freeeeed kuuuut nima gap
+8   
09 дек 22:50:37
Fayzullayev Fayzullo
Росса раксга тушмокчимиди булар)))
+7   
09 дек 22:51:37
Ma'rufjon Xalilov
Ўйиндан олдин Фред ярим финалда Мессини йиғлаганини майдонда кўрмоқчи эканлигини айтганди афсуски ундан аввал ўзи чорак финалда йиғлашига тўғри келади. Мабодо Месси ярим финалда йиғласа ҳам(ҳақиқатдан ҳам Хорватиядан ҳамма нарсани кутса бўлади чунки таркибида умуман қаримайдиган Модрич деган ўйинчи бор) Фред майдонда эмас экран орқали кўришга мажбур.
+7   
09 дек 22:16:36
Футбол.
Агар Хорватияда Мбаппе Холланд даражасида бўлмаса ҳам ҳеч бўлмаса Жиру ёки Икарди даражасидаги битта ҳужумчи бўлганда асосий вақтни ўзида ётиб кетарди. Хорватия жуда ақлли ўйнаяпти имкониятлардан келиб чиққан ҳолда.Тўғри кам ҳужум қиляпти аммо қарши ҳужум хавфли афсуски яхшироқ ҳужумчи бўлганда эди. Модрич эса олтин тўпни бекорга олмаганини 100% исботлаб бўлди. Жамоанинг ҳақиқий мотори. Тўғри Бразилия ютиши мумкин аммо чунки умумий олганда таркиб Хорватиядан анча кучли аммо Модрич бугун жуда зўр ўйнади.
+6   
09 дек 22:49:57
Otabek Saparboyev
Rodrigoning tarkibga kiritilishi xato boldi chempionat davomida biror foydasi tegmadi jamoasiga. Firmino loyiq edi tarkibga
+6   
09 дек 22:37:40
Шерзод Даданов
Харватияни дарвозабонига гап суз булиши мумкин эмас койил колдим.
+5   
09 дек 22:58:58
Хамес19
Жамоанг бўлса Хорватлардек бўлсада. Ҳақиқий иродали жамоа, қойил.
+5   
09 дек 22:51:09
Muhammadxon Mamatov
Модричдан доимгидек мастер класс
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика