UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  7 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  29 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Далич: "Хорватия Бразилияга қарши бўлган ўйинни такрорлайди. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз" Янгиликлар

Далич: "Хорватия Бразилияга қарши бўлган ўйинни такрорлайди. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз"

ЖЧ-2022 ярим финали доирасида Аргентинага қарши ўйин олдидан Хорватия бош мураббийи Златко Далич ўз фикрларини билдирди.

"Ҳа, кўпроқ ҳимояланамиз. Бироқ Месси учун алоҳида футболчи ажратмайман. Бразилияга қарши ўйинда бундай қилганим йўқ. У қандай меҳнат қилишини, тўп билан бўлишни яхши кўришини биламиз. Ҳимояланишдаги асосий жиҳат - тартиб. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Бразилияга қарши ўйинни такрорлаймиз.

Аргентинанинг ўйинини майда деталларгача тахлил қиламиз. Чунки уларга қарши ўйнашимизни кутмагандик. Месси - терманинг асосий футболчиларидан бири. У яхши ўйин кўрсатмоқда ва термани ўз ортидан эргаштирмоқда. Таркибда ёш футболчилар кўп, улар хавфли ўйин кўрсатмоқда.

Аргентинада ҳам муаммолар бор. Нидерландия билан ўйинда 2:0 ҳисоби 2:2 кўринишига келди. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Агарда ўзимизнинг энг яхши футболимизни намойиш қила олсак, барчаси яхши бўлади", - деди Далич.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика