UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди  1 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан сўнг ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  1 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  14 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Яманни пенальти эвазига мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Яманни пенальти эвазига мағлуб этди

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман - Ўзбекистон учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН 0:1

23:00, "Қирол Фахд" стадиони, Ар Риёд, Саудия Арабистони.

Гол: пенальти Жалолиддин Машарипов 19'

Гол урилмаган пенальти: Одил Аҳмедов 82'

Ҳакамлар
: Муҳаммад Абдулла, Муҳаммад Алҳаммади, Муҳаммад Ҳасан (учаласи БАА), Али Ҳасан Алсамаҳежи (Баҳрайн).

Ўзбекистон:
12.Санжар Қувватов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (6.Аброр Исмоилов, 62), 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 90), 15.Умарбек Эшмуродов (5.Рустамжон Ашурматов, 46), 19.Санжар Қодирқулов (18.Вагиз Галиулин, 75), 23.Иброҳимҳалил Йўлдошев (13.Олег Зотеев, 90),
Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 16.Валижон Раҳимов, 4.Фарруҳ Икромов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Яман:
22.Муҳаммад Хайралаҳ, 4.Мудир Ал Радаеи, 5.Алаа Алдин Маҳди, 6.Жиҳод Аҳмад, 8.Жалол Ал Жалол, 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан (18.Али Абдуллоҳ Ҳафиз, 90+2), 13.Аҳмед Абдулвоҳид, 16.Носсир Ал Гахваши, 17.Муфид Жамол (9.Умар Ал Даҳи, 72), 19.Муҳаммад Али Боқшан, 20.Эмад Мансур Тавфиқ (12.Аҳмед Маҳер, 70).
Захира: 1.Муҳаммад Ал Айаш, 23.Салим Ал Харш, 2.Салим Матран, 3.Абдулмуаин Ал Жарши, 7.Аҳмед Ал Сарори, 11.Муҳаммад Абдуллоҳ Ал Даҳи, 14.Манаф Саад, 15.Мазин Ҳасан Абдо, 21.Муҳаммад Ал Важиҳ.

Огоҳлантириш: 13.Аҳмед Абдулвоҳид (18), 8.Икром Алибоев (45+2), 19.Муҳаммад Али Боқшан (64), 14.Элдор Шомуродов (77), 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан (79).

Баҳс якунланди!  Ўзбекистон кичик ҳисобда ғалабага эришди. 

90+4. Яман жарима зарбасини ўйинга киритди ва офсайд кузатилди. 

90+3. Зотеев сал қолса жамоага панд бериб қўярди. 

90+2. Яманда ўзгариш: Муҳаммад Ҳасан ўрнига Ҳафиз тушди. 

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзбекистонда 2 та ўзгариш: Йўлдошев ўрнига Зотеев, Шомуродов ўрнига Сергеев тушди.  

89. Жарима майдони ичида Машарипов йиқитилди, бироқ ҳакам учинчи пенальтини бермаслигини маълум қилди. 

87. Саудия Арабистони иккинчи голни урди, Сингапур 84 дақиқа чидади. 

86. Аҳмедовнинг ичкарига узатмасидан кейин Шомуродов тўпга эмас, 13-рақамли Аҳмед Абдулвоҳиднинг оёғига тепди. 

84. Биз пенальтини уролмаган бир пайтда Саудия Арабистони Сингапур дарвозасини ишғол этди. 

82. Уууух!  Одил Аҳмедовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Муҳаммад Хайраллаҳ қайтарди. Даҳшат!  

81. Пенальти!  Муҳаммад Али Боқшан Вагиз Галиулинни қўполлик эвазига тўхтатди. 

79. Тирсаги билан қўполлик қилган Муҳаммад Ҳасанга сариқ карточка берилди.  

78. Бу гал Ашурматов ва  Муҳаммад Ҳасан ўзаро тўқнашишди, ҳар икки ўйинчига тиббий ёрдам зарур. 

77. Ал Радаеи билан тўқнашган Элдор Шомуродвога сариқ карточка берилди. 

76. Эҳ, Исмоилов ва Аҳмедовнинг ўзаро комбинацияси фойда келтиришига оз қолди, сўнгги паллада Аҳмедов тўпни бўйсундиришга қийналди, сал мураккаб вазият эди. 

75. Ўзбекистонда ўзгариш: Қодирқулов ўрнига Галиулин ўйинни давом эттиради. 

74. Санжар Қодирқуловга тиббий ёрдам намойиш этилмоқда. 

72. Яманда ўзгариш: Жамол ўрнига Ал Даҳи майдонга тушди. 

70. Яманда алмаштириш: Тавфиқ ўрнига Аҳмед Маҳер туширилди. 

68. Қодирқулов тўп учун охиригача курашди ва Аҳмед Абдулвоҳид у орқали "аут" ишлади. 

66. Йўлдошевнинг кучли зарбаси Яман аъзоси Алаа Алдин Маҳдига тегди, унга тиббий ёрдам кераклиги боис ҳакам ўйинни тўхтатди. 

64. Муҳаммад Али Боқшан Алижонов билан тўқнашди ва қоидани бузгани боис огоҳлантирилди.

62. Ўзбекистонда алмаштириш: Алибоев ўрнига Исмоилов ўйинга қўшилди. 

60. Зарба! Алижоновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

57. Уууух!  Алижоновнинг қойилмақом пасидан кейин Машарипов қулай имкониятдан фойдалана олмади, жарима майдони ичидан йўлланган зарбани Муҳаммад Хайраллаҳ қайтаришга эришди.  

56. Иброҳимҳалил Йўлдошев чап қанотдан олдинга ўтиб кетмоқчи бўлди, бироқ Яман вакили бунга йўл қўйишни истамади, "аут".

54. Уууух!  Машариповнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Аҳмедов бош билан дарвозани нишонга олди, дарвозабон жамоаси жонига ора кирди. 

53. Терма жамоамиз ҳимояда ўралашиб қолди, тезроқ олдинга ўтиш ва гол уриш керак.

52. Зарба!  Муҳсин Муҳаммад Ҳасаннинг тахминан 19 метрдан берган зарбасини Қувватов ушлаб олди.  

49. Зарбааа!  Жалолиддин Машариповнинг чап оёқдаги зарбасини Хайраллаҳ қайтара олди.

47. Зарба!  Аҳмед Абдулвоҳиднинг "тўққизлик" томон зарбасини Қувватов қайтарди. Офарин! 

46. Ўзбекистонда ўзгариш: Эшмуродов ўрнига Ашурматов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

45+2. Алибоев Алаа Алдин Маҳдига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

45. Мудир Ал Радаеи нима қилмоқчи?  У Шомуродовнинг устига чиқиб кетишига оз қолди, Ал Радаеи яққол Шомуродовнинг оёғига зарба беряпти.  

44. Термамиз ўйини мухлислар кутганчалик эмас, ўйинни янада кучайтириш шарт ва зарур. 

42. Ҳозирча бурчак зарбалари бизга самара келтирмаяпти, ҳозирги ҳолатда тўп Шомуродов орқали майдондан чиқиб кетди.  

41. Машарипов қанот орқали марказга пас бермоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар бунга қарши чиқишди, бурчак тўпи. 

40. Зарбаааа!  Алижоновнинг зарбасини рақиб посбони қайтаришга эришди.

40. Алибоев чап қанот орқали Машариповни олдинга бошлашни хоҳлади, аммо бунга Мудир Ал  Радаеи тўғаноқ бўлди. 

38. Одил Аҳмедовнинг олдинга, Шомуродов томон амалга оширган узатмасини Элдор бош билан ўзига тўғрилашга уринди, бироқ тўп Яман вакилларига насиб қилди. 

35. Зарба!  Қодирқуловнинг пасидан кейин Шомуродов ноаниқ зарба йўллади. 

33. Давом этамиз. Алаа Алдин Маҳди майдон марказига яқин жойда Машариповга нисбатан қўполлик ишлатди. 

31. Ҳакам футболчиларги тин олиш имкониятини берди. 

29. Одил Аҳмедов тўпни олдирди, Яман футболчисининг олдинга узатмаси эса муваффақиятли чиқмади. 

28. Ўзбекистон терма жамоаси тўпни йўқотди, Яман тўпни бергиси йўқ. 

26. Қувватов тўпни Алибоевга узатиб берди, у эса тўпни йўқотишига оз қолганида рақиб ёрдам бериб юборди, Ўзбекистон фойдасига "аут". 

24. Ҳожиакбар Алижонов ўнг қанот орқали олдинга борди ва ҳимоячини чалғитиб, ичкарига пас узатишни истади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи.

22. Ўзбекистон МТЖ аъзолари тўпни ўзларида сақлаб туришибди. 

19. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Жалолиддин Машарипов пенальтини муваффақиятли ижро этди – 0:1! 

18. Пенальти!  Иброҳимҳалил Йўлдошев йиқитилди. Аҳмед Абдулвоҳид эътироз учун сариқ олди. 

17. Термамиз тўпга эгалик қилган пайтда Яман босим уюштирди, Алибоевнинг ўнг қанотга узатмаси сал кучли чиқиб қолди. 

14. Уууух!  Яман футболчисининг яқин масофадан берган зарбасини Қувватов қайтарди!  Ҳимоячилар томошабин вазифасини бажаришди. 

11. Шомуродов пресингга ўтди ва дарвозабондан тўпни олиб қўйиши мумкин эди. Афсуски, ушбу вазиятда дарвозабон Шомуродовни тепиб юборган экан, Элдор бироз лат еди. 

9. Муҳаммад Али Боқшан ўнг қанотда Санжар Қодирқуловга нисбатан жуда қўпол ўйнади, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. 

8. Тўп Сандар Қувватовда. Посбон тўпни қўли билан ҳимоячиларга узатиб берди ва бу орқали ҳужум бошланмоқда. 

6. Муҳаммад Абдулла жарима майдони яқинида Шомуродовга нисбатан ҳимоячи қоидани бузмаган деб топди, бироқ ҳужумчимиз қўпол равишда тўхтатилган эди. 

5. Икром Алибоев майдона марказида Носсир Ал Гахвашини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам ваҳимали тарзда ҳуштагини чалди. 

3. Одил Аҳмедов рақиб футболчисига нисбатан қоидани бузди, сардоримиз ва бош ҳакам бир-бирларига жилмайиб қўйишди. 

2. Юртимиз фахри, "Женоа" вакили Элдор Шомуродов ўйинни бошлаб берди.  

1. Ўйин бошланди!  

- Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Яманга қарши ўйинини ўтказади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика