UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  0 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  0 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  19 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқнинг ўз майдонида Эрон ва Баҳрайн билан ўйини сўроқ остида Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқнинг ўз майдонида Эрон ва Баҳрайн билан ўйини сўроқ остида

14 ва 19 ноябрь кунлари Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади.

"C" гуруҳидан жой олган Ироқ терма жамоаси ўз майдонида 14 ноябрь куни Эронни, ундан кейин 19 ноябрда Баҳрайнни қабул қилади. Бироқ бу ўйинлар бошқа давлатга кўчирилиши мумкин. Гап шундаки, ФИФА Ироқдаги сиёсий вазиятга ишончсизлик билан қараяпти ва навбатдаги иккита уй учрашувни бехавотир ўтказиш ниятида. 

Тақвимда Ироқнинг навбатдаги иккита ўйини Басра шаҳридаги "Басра Халқаро стадиони"да бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган, бироқ октябрь ойида Ироқда юз берган намойишдан сўнг ФИФА ўйинни ўтказиш борасида ташвишга тушиб қолди. Ҳозирча Ироқ - Эрон учрашуви мамлакат шимолидаги Арбил шаҳрида ўтказилиши мумкин деган гаплар юрибди. Якуний қарор эса тез орада қабул қилинади. 

Ироқ 10 октябрь куни Гонконг билан айнан Басрада ўйнаб 2:0 ҳисобида зафар қучди ва стадионга 32 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. Турнир жадвалида Ироқ 7 очко билан биринчи, Баҳрайн ҳам 7 очко билан иккинчи, Эрон эса 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда боряпти.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика