

Қатарликлар уйда кутилмаганда Ҳиндистонни енга олишмади. Баҳс 0:0 ҳисобида якун топди. Қўлга киритилган дуранг натижани Қатар термаси бош мураббийи Феликс Санчес қуйидагича изоҳлади:
- "Мен натижадан хурсанд эмасман. Биз ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик, лекин баъзан ўйлаган ҳамма режанг амалга ошавермайди. Шуни айтишим мумкин, футболда омад келмаса қийин. Биз 25та хавфли вазият яратиб бирортасини голга айлантира олмадик. Энди навбатдаги турда Бангладешни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз".



