UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00"Андижон" ҳам Туркиядаги йиғинга жўнаб кетди  0 09:44Футзал. Бразилия расман Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказишини эълон қилди  3 09:38Элдор Шомуродов "Специя"га ўтди  23 09:31Лукаку "Интер"да қолишни истайди  0 09:10Бензема ЖЧ-2022 дан сўнг "Реал"даги 7 та ўйинида 7 та гол урди  5 08:52Анчелотти Испания кубоги ярим финалига чиққанидан сўнг фикрларини билдирди  3 08:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 08:12"Реал" сўнгги 11 та ўйиндан 7 тасида "Атлетико"ни мағлуб этган   4 08:05Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Иттиҳод" - "Ал Наср" 3:1  2 08:00Испания Кубоги. "Валенсия" - "Атлетик Бильбао" 1:3  0 07:55Испания Кубоги. "Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид" 3:1  0 07:51Испания кубогининг барча ярим финалчилари маълум, қуръа 30 январь куни бўлади  3 07:32"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023". Бугун мусобақа старт олади   0 07:18"Турон" Туркияга йўл олди   0 03:37Испания Кубоги. Ўта иродали "Реал" дербида "Атлетико"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  10

ЖЧ-2022. Плей-офф босқичига иккинчи йўлланмани тақдим этиши кутилаётган Австралия — Дания учрашуви превьюси Янгиликлар

ЖЧ-2022. Плей-офф босқичига иккинчи йўлланмани тақдим этиши кутилаётган Австралия — Дания учрашуви превьюси

Бугун Қатардаги "Ал Жануб" стадионида жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Австралия — Дания учрашуви бўлиб ўтади.

“Д” гуруҳида Франция терма жамоаси кетма-кет икки ғалабадан сўнг плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Австралия Данияни мағлуб этса, плей-офф йўлланмасини қўлга киритишни кафолатлайди. Аксинча бўлса, турнирдаги иштирокини якунлайди. Агар Тунис Францияни мағлуб эта олмаса, дуранг натижа ҳам австралияликларни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин. Туниснинг Франция устидан қозонган ғалабаси ҳамда Австралия ва Дания ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилганини инобатга олсак, ҳар икки жамоа ҳисобида тўрттадан очко бўлади, аммо урилган ва ўтказиб юборилган тўплар ўртасидаги фарқ яхшироқ бўлгани учун тунисликлар марра сари юришда давом этади.

ФИФА рейтингидаги ўрни: Дания (10), Австралия (38)


АВСТРАЛИЯ


1. Грэм Арнольд ўтмишдаги хатолардан сабоқ олишга ҳаракат қилади

Ҳозирги ҳолати яхши бўлган австралияликлар аутсайдер ҳисобланиб туриб, иккинчи ўринда бораётганини байрам қилиши мумкин, аммо терма жамоа бош мураббийи нохуш хотиралар туфайли бошқача ёндашув қўлламоқчи.

Грэм Арнольд Тунис устидан қозонилган ғалабадан кейин (1:0) футболчилар ҳали ҳеч нарсага эришмаганликларини, фақат келгуси ўйин муҳимлигини таъкидлади. Арнольднинг иккинчи қадами - у унчалик ёқтирмайдиган ва данияликлар билан ўйинга тайёргарлик кўришда жиддий тўсиқ бўлиши мумкин бўлган ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш бўлди. Ушбу қарор 2020 йилда Японияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларидан сабоқ сифатида амалга оширилди. Ўшанда австралияликлар гуруҳ босқичининг дастлабки турида Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлуб этишиб, ғалабадан шунчалик хурсанд бўлишдики, ҳиссиётларини ижтимоий тармоқлар орқали ошкора намойиш этишди, бироқ кенгурулар юрти вакиллари кейинги икки учрашувда мағлуб бўлишди - натижада Австралия гуруҳ босқичида қолиб кетди.


2. Натаниэль Аткинсон ва Айдин Хрустич жароҳатларидан фориғ бўлишди

Австралия терма жамоасининг рўйхати дастлаб қисқа муддатда катта ўзгаришлар қилиш учун хилма-хил эмасди, бироқ бош мураббий Грэм Арнольд жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ўзгаришлар қилишига тўғри келди. Октябрь ойи охирида терма жамоа марказий ярим ҳимоячиси Айдин Хрустич Италиянинг "Верона"си сафида тўпиғидан жароҳат олди ва ноябрь ойининг ўрталарига қадар майдонга тушмади. Бироқ Хрустич ЖЧ-2022 қайдномасига киритилди ҳамда Францияга қарши илк ўйинда (1:4) захира ўриндиғида қолдирилган бўлса, Тунисга қарши баҳсда 64-дақиқада майдонга тушди.

Данияга қарши тўқнашувнинг дастлабки дақиқаларидан майдонга чиқиши учун иккинчи номзод Натаниэль Аткинсон ҳисобланади. Францияга қарши баҳсда Килиан Мбаппе унинг қаноти бўйлаб эркин ҳаракат қилди. Аткинсон кейинги ўйинни захирада ўтказди. Фран Карачич эса ўнг қанотни эгаллади, унга Тунисга қарши ўйинда эътирозлар бўлмади, лекин барибир Аткинсон асосий таркиб ўйинчиси саналади. Бироқ мураббий масъулиятли ўйинда таваккалга қўл урмаслиги ҳам мумкин.


ДАНИЯ


1. Каспер Юльманн ҳамон ҳужумдаги муаммони ҳал қила оладиган футболчи изламоқда

Данияликлар ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини бир текисда ўтказиб, ўнта ўйинда 30 та гол урган бўлса-да, турнирнинг финал босқичида ҳужум борасида ожизона кўринмоқда. Дания терма жамоаси бош мураббийи Тунисга қарши ўйинда (0:0) Каспер Долберг ва Андрес Сков Ольсенни олдинги чизиққа қўйди, иккинчи бўлим ўрталарида эса Корнелиус ва Линдстрёмни ўйинга ташлади, Дамсгордни ҳам илгарироқ футболчилар сафига қўшда. Иккинчи тур доирасида Францияга қарши ўйинда (1:2) ушбу янгиланган учлик дастлабки дақиқалардан майдонда кўриниш берди. Умуман олганда, бу ҳам жиддий ўзгаришларга олиб келмади ва танаффусдан сўнг яна бир ҳужумкор футболчи Мартин Брейтуэйт майдонга туширилди. Аммо саралаш ёрқин ўйинлар ҳозирча такрорланмаяпти.

2. Евро-2020'да ҳам Дания икки турдан кейин қийин вазиятга тушиб қолганди

Ҳозирги ҳолат данияликларнинг мушкул вазиятга тушишлари билан боғлиқ дастлабки ҳолат эмас. Евро-2020'да Каспер Юльманн бошчилигидаги терма жамоа ҳозиргидан-да қийинроқ вазиятга тушиб қолганди. Икки тур натижасига кўра, Финляндия (0:1) ва Бельгиядан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг жамоанинг очколари сони тухумсимон кўринишдаги рақамга тенг эди. Данияликлар учун ҳал қилувчи ўйин Россияга қарши ўйин бўлди, ўшанда улар нафақат ўзлари учун, балки Кристиан Эриксен учун ҳам ўйнашлари керак эди (ўшанда ярим ҳимоячининг соғлиғида жиддий муаммолар бор эди). Дания футболчилари мазкур беллашувда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ҳамда урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи эвазига турнирнинг плей-офф босқичига йўл олишга муваффақ бўлди. Тўғри, ҳозир ҳам Данияда ноқулай вазият юзага келган, аммо жамоа етакчиларидан бири Кристиан Эриксен сафда, у ярим ҳимояда қўлидан келган барча ишни амалга оширади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Австралия: Райан; Карачич, Суттар, Роулз, Бехич; Леки, Ирвин, Муй, МакГри, Гудвин; Дьюк

Дания: Шмейхель; Андерсен, Кьер, Андреас Кристенсен; Расмус Кристенсен, Хейбьерг, Эриксен, Меле; Сков Ольсен, Дольберг, Дамсгор

Австралия

Мэттью Леки - 60'

Чемпионат Мира. Группа D . 3-тур

30/11/2022, 20:00

0
:
1
Тугади

Дания

Стадион: Al Janoub Stadium, 41232 томошабин

Бош ҳакам: Mustapha Ghorbal

45'
90'
4'  Азиз Бехич
46'  Крейг Гудвин (Keanu Baccus)
57'  Милош Дегенек
60'  Мэттью Леки
60'  Райли Макгри
74'  Райли Макгри (Бейли Райт)
82'  Митчелл Дюк (Джейми Макларен)
89'  Мэттью Леки (Айдин Хрустич)
46'  Расмус Кристенсен (Александр Бах)
59'  Мартин Брейтуэйт (Каспер Дольберг)
59'  Матиас Йенсен (Миккель Дамсгор)
69'  Андреас Сков Ольсен (Роберт Сков)
69'  Йоаким Меле (Андреас Корнелиус)
75'  Роберт Сков

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
30 ноя 16:51:36
Samarkand558
Дания чиқақолсин шу 1/8га
+2   
30 ноя 16:51:19
Samarkand558
Да
+1   
30 ноя 17:17:47
Shoh,007
Дания 2-0 хисобида ютади, просто тахмин
   
30 ноя 19:44:38
Muhammadxon Mamatov
Немислардан кўра осиё жамоаси чиққани яхшироқ
   
30 ноя 19:43:01
Muhammadxon Mamatov
Офкданам кимдир чиқар балки
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика