

Канада – Марокаш 1:2
Юссеф Эн-Несирининг ғалабага голига ҳаммуаллиф бўлган Ашраф Ҳакими “man of the match” совринини қўлга киритди;

Хорватия – Бельгия 0:0
Учрашувда фаол ҳаракат қилган Лука Модрич ўйиннинг энг яхшиси номига лойиқ кўрилди;

Япония – Испания 2:1
“Кунчиқар юрт” вакилларига кейинги босқич йўлланмасини тақдим этган гол муаллифига айланган Ао Танака “man of the match” соврини эгасига айланди;

Коста-Рика – Германия 2:4
73 ҳамда 85-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублга эришган немислар аъзоси Каи Хаверц ўйиннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.




