UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  5 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0

ЖЧ-2018. Таркиблар ва статистика Янгиликлар

ЖЧ-2018. Таркиблар ва статистика

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг якуний 23талик рўйхати маълум қилинди.

Таркиблар чиққач ФИФА расмий сайти баъзи қизиқ рақам ва маълумотларни келтириб ўтди.

- Демак, 32 терма жамоа сафида 23тадан жами 736 футболчи рўйхатдан ўтди. Шулардан 200 нафари аввал ҳам жаҳон чемпионатида қатнашган. Хусусан 186таси ЖЧ-2014да, 61 таси ЖЧ-2010да, 21 нафар футболчи эса ЖЧ-2006да ўйнаган. 

- Шунингдек, фақат бир футболчи ЖЧ-2002да ҳам қатнашган. Бу мексикалик Рафаэль Маркес. Маркес фаолиятида давомида бешта жаҳон чемпионатида ўйнайдиган тўртинчи футболчи бўлади. Бунгача Антонио Карбахал, Лотар Маттеус ва Жанлуижи Буффон бешта ЖЧда иштирок этган. 

- Англия терма жамоасида бирорта ҳам легионер йўқ. Бу борада кейинги ўринларни Россия (2та легионер) ва Саудия Арабистони (3та легионер) эгаллаб турибди. Сенегал билан Швециянинг эса аксинча таркиби фақат легионерлардан иборат. Бельгия, Исландия, Нигерия ва Швейцарияда биттадан маҳаллий ўйинчи бор. 

- ЖЧга борадиган футболчилардан 53 нафари аввалги мундиалда ҳам тўп киритган. Энг кўп гол урганлар орасида Томас Мюллер (10та гол) биринчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги ўринларни Хамес Родригес (6), Тим Кэйхилл (5), Гонсало Игуаин (5), Лионель Месси (5) ва Луис Суарес (5) эгаллаб турибди. 

- Мисрлик Эссам эл Ҳадари ЖЧ-2018 иштирокчилари орасида ёши энг катта футболчи ҳисобланади. Бу дарвозабон ҳозир 45 ёшда. Мирслик дарвозабон иккинчи ёши катта футболчи Рафаэль Маркесдан олти ёшга катта. У шунингдек, уч нафар бош мураббийлардан ҳам катта. Бу мураббийлар - Алиу Сиссе (Сенегал), Младен Крстаич (Сербия) ва Роберто Мартинес (Бельгия). 

- Уругвай бош мураббийи Оскар Табарес мундиалдаги энг қария мураббий ҳисобланади. У 71 ёшда. Таққослаш учун у Сенегал устози Алиу Сиссе билан унинг ўртасидаги ёш фарқи 29ни ташкил этади. 

- Бу йилги жаҳон чемпионатининг энг ёш футболчиси Австралия термаси ярим ҳимолячиси Даниэль Арзани бўлади. У ҳозир 19 ёшда. Маълумот учун, ЖЧ-2006да Тео Уолкотт (17), ЖЧ-2010да Кристиан Эриксен (18) ва ЖЧ-2014да Фабрис Олингалар (18) энг ёш футболчи бўлишган. 

- Миллий терма жамоаларга энг кўп футболчи берган клуб бу "Манчестер Сити". "Сити"дан 16 нафар ўйинчи ЖЧда қатнашади. Бу борада кейинги ўринларни "Реал" (15 футболчи), "Барселона" (14), "Челси", ПСЖ ва "Тоттенхэм" (ҳар учаласи 12 нафардан) эгаллаб туришибди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика