

"Ар Райян" клуби ҳужумчиси Себастьян Сория 15 октябрь куни "Ал Сайлия"га қарши баҳсда жароҳат олганди. Шу боис у кеча "Ал Жайиш" билан ўйинда майдонга тушмади. Маълумотларга кўра, Сория тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Катта эҳтимол билан у Хитой билан бўладиган ўйинда Қатар терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Ушбу учрашув 15 ноябрь куни Хитой майдонида бўлиб ўтади.
Қатар 4та ўйиндан сўнг 3 очко тўплаган, Хитой эса 4та ўйинда 1 очко олиб гуруҳда сўнгги поғонада бормоқда.



