UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  1 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  1 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 3-босқичга ва Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди! Янгиликлар

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 3-босқичга ва Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйнайди.
Учрашув бошланмай туриб Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичига чиққани маълум бўлди.

Бунга Австралия терма жамоасининг ўз майдонида Иорданияни мағлуб этгани сабаб бўлди. Энди Ўзбекистон бугун Баҳрайнга ютқазса ҳам камида гуруҳда иккинчи ўринни олади ва иккинчи ўринни олган энг яхши тўрт жамоадан бири бўлади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида олтинчи бор Жаҳон чемпионати саралаши охирги гуруҳ босқичига йўлланма олди. Учинчи босқич ўйинларига 12 апрель куни қуръа ташланади. Унда Осиёнинг энг кучли 12 жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Ўйинлар шу йилнинг сентябрь ойида бошланади.

Бундан ташқари терма жамоамиз ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди. Ҳозиргача 2019 йилда БААда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига қуйидаги жамоалар йўлланма олишди: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Сурия.
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика