ЖЧ-2018 саралаши. Осиёнинг бешинчи жамоаси Панама билан ўйнайдими?

Narzulla Saydullayev
14 июн 2017, 11:39
Бугун тонгда КОНКАКАФ минтақасида ЖЧ-2018 саралаши баҳслари бўлиб ўтди.

Пешқадам Мексика бир неча кун олдин ўз майдонида АҚШ билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Бугун Коста-Рика ўз уйида аутсайдер Тринидад ва Тобагони мағлуб этиб (2:1) ўз мавқеини яхшилаб олди. Тўртинчи ўрин учун курашаётган Панама ва Гондурас ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди - 2:2.

Ушбу минтақада яна тўртта тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри Россиядаги мундиалга йўл олишади. Тўртинчи ўрин соҳиби эса Осиё қитъаси плей-офф босқичи ғолибига қарши ўйнайди.


ЖЧ-2018 саралаши. КОНКАКАФ минтақаси. 6-тур.
Мексика - АҚШ 1:1
Панама - Гондурас 2:2
Коста-Рика - Тринидад ва Тобаго 2:1


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia