

Россия терма жамоаси кеча гуруҳдаги 2-турдан ўрин олган учрашувда Миср термасига қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қўлга киритилган ушбу ғалаба руслар учун жаҳон чемпионатининг кейинги босқич йўлланмасини тақдим этди. Ушбу ғалабадан сўнг россиялик футбол мухлислари кўчаларда байрам уюштиришди.




























