

Бу ҳақда "Inside the Games" хабар берди.
64 ёшли Бах ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг таклифини қабул қилди. Бах 4 йил олдин Бразилияда ўтказилган мундиал финалига ҳам келган эди. Ўшанда унинг ватандошлари Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб Жаҳон чемпионати кубогини бошлари узра баланд кўтаришган эди.

ЖЧ-2018нинг финали 15 июль куни Москвадаги "Лужники" стадионида бўлиб ўтади. Унда Франция президенти Эммануэль Макрон ва Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович ҳам иштирок этишади.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Франция президенти Эммануэль Макрон.

Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев.



