UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  0 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  12 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  20 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  8 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  8 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  21

ЖЧ-2018. Барчани қайғуга солган нома… Янгиликлар

ЖЧ-2018. Барчани қайғуга солган нома…

Жароҳати туфайли ЖЧда иштирок этолмайдиган ўйинчи ҳиссиётлари билан бўлишди.

Колумбия терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Франк Фабра бироз вақт олдин тиззасидан олган жароҳати туфайли Жаҳон Чемпионатига боролмаслигини эшитганингиз аниқ. Бундан тушкунликка тушган Франк инстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали қуйидаги ички кечинмалари билан бўлишди:

“Бу Колумбиянинг Нечи шаҳри кўчаларида ялангоёқ югириб юрган болакайнинг орзуси эди. Хуан Куадрадо ва Хамес Родригеснинг ўйинлари, Давид Оспинанинг сейвлари, Абель Агилар ва Карлос Санчеснинг майдон марказидаги ҳаракатлари, ўтган Жаҳон Чемпионатида Зуньига, Сантьяго Арьяса ва Пабло Армеронинг пасларидан ҳайратланган ва танаси жунбушга келган болакай шу турнирнинг бир бўлаги бўлишни орзу қиларди.

Мен бу учун қаттиқ курашдим, ўз устимда тинимсиз ишладим, энг яхши ўйинчи бўлишга интилдим. Ҳозир эса юрагим майда-майда бўлакларга бўлиниб кетди. Орзуларим томон етаклайдиган эшик олдида турибман. Бироқ, унга яқин боролмаяпман. Бу жуда оғир.

Лекин ишончим сўнмади. Яратган эгамга бўлган кучли ишончим. У мени бахтли ва мағрур қила олди. Демак, буёғига ҳам ўзи менга куч ато этади. Мен бу вазиятдан чиқоламан. Бунга Радамель Фалькао ёрқин мисол бўла олади. Улар буни эплади. У ҳолда мен ҳам бунинг уддасидан чиқоламан.

Оила аъзоларим, севган қизим, дўстларим ва терма жамоадаги ҳамкасбларимга ташаккур. Улар ҳамиша ёнимда ва доим мени қўллаб-қувватлашади. Дилимдаги барча гапларимни айтгим келяпти. Аммо ҳаммасини сўз билан ифодалаб беролмайман. Орзум ҳамон мен билан. Яратган эгамга бўлган ишончим туфайли ҳали барча ниятларимга эришаман!”


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика