UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   0 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  11 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0

ЖЧ-2018. Кийиниш услубига эга бўлган мураббийлар ТОП-10 ФОТО Янгиликлар

ЖЧ-2018. Кийиниш услубига эга бўлган мураббийлар ТОП-10 ФОТО

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийларининг кийиниш услублари ҳақида гапириб ўтамиз.

Йоахим Лёв - Германия терма жамоаси бош мураббийи

Лёв Германия терма жамоасини кўп йиллардан бери бошқариб келмоқда. 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ғолиби. Шундай бўлсада Лёв ҳали ҳам қувноқ ва ғалабага чанқоқ. Ўз услубига эга бўлган 58 ёшли мураббий яқинда Германия терма жамоаси билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтирди.

Характернинг ёшини мукаммал даражада яхшилайдиган гўзал, классик услуб. Соч турмагидан бошлаб кийиниш услуби ва шарф кўринишдаги аксессуарнинг ҳаммаси ажойиб.




Эрве РЕНАР - Марокаш терма жамоаси бош мураббийи

Франциялик мутахассис ҳеч қачон футбол юлдузи бўлмаган, аммо мураббий сифатида ўз ўрнига эга бўлди. 2007 йили таваккалчилик билан Гана терма жамоасига ишга таклиф қилинди. Қора танлилар Ренарнинг ашаддий мухлисига айланишга улгурди ва икки маротаба Замбия ва Кот-Д'Ивуар билан Африка кубоги соҳиби бўлди. Энди эса Ренар Марокаш терма жамоасини бошқармоқда.

Ростини айтганди, Ренарни спорт кийимида кўриш ноодатий. Бу ўзига хос классика, унга классик кийим ярашади.



Гарет САУТГЕЙТ - Англия терма жамоаси бош мураббийи

Англияликлар ҳар сафар фаворитлар қаторида юради, аммо 100 йил ҳеч нарсани қўлга кирита олмади. Бу сафар улар ёш ёш мураббийни танлашга қарор қабул қилишди. Бундан нима чиқиши мумкин? Савол барча учун.

Саутгейт нимча ва бўйинбоғ тақиб юриш учун туғилган. Armani услуби унга жуда ҳам мос келади.


Хуан Антонио ПИЦЦИ - Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи

Хуан Антонио ПИЦЦИ Перу, Мексика ва Чили терма жамоаларида ҳам ишлаган. Аммо, уни Саудия Арабистони терма жамоаси мураббийлар штабида кўриниш беришини ҳеч ким кутмаганди. Пицци таваккал қиладиган инсон.

Мени қарашим бўйича испаниялик ушбу мутахассисга casual услуби келади. Чунки, унга классика услуби ярашмайди.


Рикардо ГАРЕКА - Перу терма жамоаси бош мураббийи

Аргентиналик мутахассис эски рокерларга ўхшаб кетади. Ушбу мутахассис Перу терма жамоасини Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга олиб чиқиб кўплаб перуликлар орзуларини амалга оширди.

Унинг калта сочлари ҳам унинг кўринишига салбий таъсир ўтказмайди. Шу билан бирга унга классик услубдаги кийим ва орқага таралган соч турмаги унга жуда ҳам ярашади.



Оскар РАМИРЕС - Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи

Камтар Рамирес маҳаллий клубларда ўз фаолиятини давом эттирган бўларди. Миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий бўлишига қарамай, унинг тақдири Коста-Рика футболи афсонаси Пауло Ванчоп билан биргаликда ўзгариб кетди. Ванчопга чиқиш эшиклари кўрсатилган бўлса, бош мураббийлик постига унинг ёрдамчиси Рамирес тайинланди.

Унинг кўриниши ванька встанькага ўхшаб кетади. Унинг мўйловини гапирмай ўтиб кета олмасдим, Оскар негадир уларга вақт ажратмайди. Шу ўринда терма жамоа бош мураббийи ҳозиргидан яхшироқ соч турмагини танласа ҳам бўларди.


Алью СИССЕ - Сенегал терма жамоаси бош мураббийи

Африка терма жамоалари Европа мураббийлари билан йирик мусобақаларда иштирок этиш учун фойдаланилади, бу футболчиларнинг оғир характерларини чеклаш учун мўлжалланган. Аммо, дунё жойида тўхтаб турмайди, Сенегал терма жамоаси бир қарорга келди ва ўзлари ҳал қилишга қарор қилишди. Сенегал терма жамоасини Россияга машҳур Сиссе олиб келади.Бироқ, Сиссенинг соқоли машҳур мусиқачига қараганда анча замонавий.

Сиссе кайфиятни кўтарадиган инсон эканлиги кўриниб турибди. жуда ҳам замонавий инсон. Сиссе ҳар хил услубдаги кийимларни кийиб юришни ёқтиради.



Станислав ЧЕРЧЕСОВ - Россия терма жамоаси бош мураббийи

Черчесов дарвозабон бўлган пайтда ғурурли ва шафқатсиз кўринарди. Мураббий бўлганидан сўнг, унинг машҳур мўйлови бу фазилатларга қўшимча бўлди. Қизиқ, бу Россияга муваффақият олиб келадими?

Нима бўлганда ҳам мен ушбу мураббийни кулгили ва қўпол инсон қиёфасида кўраман. Айтганча, кулранг жуда яхши танлов. Кал боши ва жигарранг мўйлови унинг костюмининг рангига мос тушади.



Эктор КУПЕР - Миср терма жамоаси бош мураббийи

Аргентиналик мутахассис дунё футболида энг омадсиз инсон сифатида жуда ҳам таниқли. "Валенсия", "Мальорка", "Интер" шу клубларни бошқариб бир неча бор финалларда ютқазган ва иккинчи ўринларни олган. Миср билан ғолиб бўла оладими?

Жиддий юз кўриниши ва қўпол хусусиятлари кийимлари рангига тўғри келмайди. Мени фикримча Куперга ёрқин ранглар ярашади.



Карлуш КЕЙРУШ - Эрон терма жамоаси бош мураббийи

Португалиялик мутахассис кўпинча қулай шароитларда ўтирмаслиги билан ажралиб туради. Кейруш "Манчестер Юнайтед", "Реал Мадрид" жамоаларида ишлаган. Ҳозир эса Эрон терма жамоаси бош мураббийи.

Кейруш классик инсон. Қиммат парфюмерия, чиройли пойабзал, пиджак ва кўйлаклар - барчани у ҳақида.


Жаҳонгир Сотволдиев таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика