UZ

Сўнгги янгиликлар

"Жавоҳирлар"нинг фарқига бормаётган клуб ёки "Барселона" қўлдан бой берган тарбияланувчилар Янгиликлар

"Жавоҳирлар"нинг фарқига бормаётган клуб ёки "Барселона" қўлдан бой берган тарбияланувчилар

"Ла Масия"да тарбияланиб, бошқа жамоаларда машҳур бўлган тарбияланувчиларни эслаймиз.

"Ла Масия" номли "Барселона" академияси жуда машҳур, чунки ундан агар юзлаб бўлмаса ўнлаб ёрқин футболчилар чиққан. Каталония клуби грандлар сафига кирсада, ўз тарбияланувчиларига жуда яхши муносабатда ва уларни асосий жамоада синаб кўришдан қўрқмайди. Аммо баъзида ўзининг келажаги порлоқ тарбияланувчиларидан айрилади.


Бу сафар "Барселона" академиясида улғайиб, аммо клуб томонидан етарлича қадрланмай, бошқа жамоада порлаган футболчилар ҳақида гаплагамиз.


Эктор БЕЛЬЕРИН

Ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Бельери 8 ёшида "Барселона" академияси ўқувчисига айланган. "Арсенал" скаутлари Бельерин борасида Арсен Венгерга маълум қилмагунча футболчига жиддий эътибор қаратилмаган. Франциялик мутахассис йигитчада иқтидорни кўра олди ва уни қўлга киритишга бел боғлади. Экторнинг ўзи "Барселона"да қолишни мақсад қилганди, аммо "Арсенал" раҳбарияти музокараларда ажойиб таклиф билан чиқди.

Натижада 2011 йилнинг ёзида 16 ёшли Бельерин 500 минг евро эвазига "Барселона"дан "Арсенал"га ўтди. Эктор "тўпчилар" сафида Премьер-лигадаги дебютини 3 йил кутди. У 2014 йилнинг ёзида илк марта АПЛ баҳсида майдонга тушди. Венгер Бельеринга Англияда ажойиб карьерани ваъда қилганида алдамаган эди. Испаниялик Лондон жамоасининг ўнг қанотига жуда тез кўникди ва ҳозир ўз позициясида сайёрамизнинг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланади. Эктор Испания терма жамоаси сафида ҳозирча 3та учрашув ўтказди, аммо келажакда бу баҳслар сони жуда катта бўлиши шубҳасиз. Балки у ҳам Пике каби бир кун "Барселона"га қайтар.


Мауро ИКАРДИ

Аргентиналик Икарди 6 ёшида оиласи билан ватанини тарк этган. Мауронинг оиласи Испанияга кўчиб ўтди ва ёш футболчи профессионал спортдаги илк қадамларини шу ерда ташлади. Икарди "Весиндарио" жамоасида ўзини жуда яхши томондан кўрсатгани туфайли унга кўплаб клублар қизиқиб қолади. Аргентиналик "Барселона"ни танлади ва футбол сирларини "Ла Масия" академиясида ўрганди. Икарди Каталония клубида йўқолиб қолмади ва U19 жамоасигача бўлган йўлни босиб ўтди.

Мауро кейинги ёш тоифасига ўтмади ва 2011 йилда "Сампдория" клуби футболчисига айланди. Италия клуби аргентиналикни ижарага олганди, кейинроқ улар 300 минг евро эвазига Маурони сотиб олишди. Икардининг ўзи "Барселона"дан кетганига афсусланмаслигини айтган эди, чунки у Каталония клуби ўйин услубига мос эмаслиги ойдинлашиб бораётганди. Норасмий маълумотларга кўра, Мауронинг оиласи кўк-анорранглилардан ўсмирларга тўғри келмайдиган маош сўраган, клуб эса бундай маблағни тўлашга тайёр бўлмаган. Икарди Италияда ўзининг ёрқин ўйинини кўрсатди ва 2013 йилда уни "Интер" харид қилди. Аргентиналикнинг ҳозирги трансфер нархи 100 млн. евро ва у замонамизнинг энг иқтиордли форвардларидан ҳисобланади. Агар унинг хотини футболчининг ишларига аралашмаганида...


Жерар ДЕУЛОФЕУ

Деулофеу профессионал футбол йўлидаги илк қадамларини "Пенья" клубида ташлаган, 9 ёшида эса у "Ла Масия"га ўтади. Жерар тенгқурлари орасида ажралиб турарди ва скаут ҳамда мутахассислар у ҳақида жуда кўп гапира бошлашди. Бироқ Деулофеу "Барселона" асосий жамоаси футболчисига айлана олмади. У кўк-анорранглилар сафида бир нечта учрашувда майдонга тушди, "Эвертон" ва "Севилья"га ижарага берилди, шундан сўнг у Каталония жамоасини тарк этди.

2015 йилнинг ёзида "Эвертон" 6 млн. евро эвазига Деулофеуни "Барселона"дан сотиб олди. Хавбек "ирислар" сафида ўзини яхши тавсия қила олди, шу сабабли 2017 йилда "Барселона" 12 млн. евро эвазига футболчини қайтариб олди. Деулофеунинг "Камп Ноу"га қайтиши шундай содир бўлди, бироқ у яна бир томонга қувонч келтирмади. Ярим йил ўтиб Жерар "Уотфорд"га ижарага берилди, инглиз клуби 2018 йилнинг ёзида 13 млн. еврога хавбек шартномасини сотиб олди. Деулофеу Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида 30та учрашувда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 5та голли пас берди. Вингер 2018/19 мавсум чемпионатда ўз жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди. "Ла Масия"да Деулофеунинг имкониятларига ишонишмади ва у "Барселона"га қайтганида ҳам ҳеч нарса ўзгармади.


Тьяго АЛЬКАНТАРА

Тьяго Алькантара 14 ёшда "Барселона" академиясига кирган. Бунгача у "Фламенго", "Урека" ва "Кельме" футбол мактабларида таҳсил олган. 2008 йилдан бошлаб Алькантара биринчи жамоа машғулотларида иштирок эта бошлади ва ўша мавсум дебют қилишга эришди. Бироқ у 2011/12 мавсумдан сўнг асосий таркибда кўпроқ кўриниш берди. Айнан ўшанда жамоани Хосеп Гвардиола бошқараётганди ва у ёш иқтидорга ишона бошлади. Бироқ Алькантара асосий таркиб футболчиси сифатида "Барселона"да бор-йўғи икки мавсум ўйнади.

2013 йилда Гвардиола "Барселона"дан кетиб, "Бавария"га йўл олди. Мутахассис Мюнхен клуби боссларидан Тьяго Алькантарани сотиб олишни сўради. Натижада "Бавария" "Барселона" боссларининг футболчига янги битим таклиф қилмаганидан фойдаланиб қолди ва уни 25 млн. еврога сотиб олишди. Айни дамда Тьяго Алькантара "Бавария"нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади, унинг трансфер нархи 70 млн. евро. "Барселона" раҳбарияти академия тарбияланувчилари ҳақида жиддий ўйлаб кўрмаса бўлмайди.


Сеск ФАБРЕГАС

Фабрегаснинг академияни эрта тарк этиши "Барселона" тизимининг энг асосий хатоларидан бири ҳисобланади. Бу футболчи Каталония клуби услуби учун яратилгандек эди, аммо Арсен Венгер 16 ёшли йигитчани "Арсенал"га ўтишга кўндира олган. Гап шундаки, Сескнинг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида эди. Ўша дамларда франциялик мутахассис Фабрегасга тезда асосий таркиб футболчиси бўлишига ваъда берди.

Сеск "тўпчилар" сафида биринчи жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланди. Фабрегас 35 ёшли ветеранлардек ақлли ҳаракат қилиб, мутахассисларни ҳайрон қолдирарди. Аммо испаниялик доимо "Барселона"га қайтишни хоҳлади, шу сабабли 2011 йилда у "Арсенал"дан трансфер ҳақида сўради. "Камп Ноу"га қайтган Сеск Каталония клуби сафида 3та мавсум тўп тепди, аммо Гвардиола футболчини ўзи истаган жойга қўймади. Уч йил ўтиб Фабрегас кўк-анорранглилар раҳбариятидан уни Англияга қўйиб юборишни сўради ва у "Челси"га ўтди. Жорий йилнинг январидан бошлаб 32 ёшли Сеск "Монако" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+5   
25 июл 18:57:05
arsenal1995
bellerin otkan mavsumni judayam ajoyib otqazayotkandi apl.da 12ta oyinda 6ta asist qiluvdi jaroxat bolmaganda arnold bilan rekord uchun kurashardi asist borasda
+2   
25 июл 19:53:47
Sardorbek N11
Delofeuga achinaman
+2   
25 июл 19:03:23
Shoqosim. Barsa
Tyago Barsadan ketmasligi kerak edida.
+1   
25 июл 18:11:13
Adilbek
Shu Ikardiga achinaman...
   
25 июл 21:13:42
Марко ван Бастен
Мақола бир тарафлама ёзилибди.Ла Масиядан асосий таркибга ўтган юлдузлар унданам машхурроқ Месси,Хави,Иньеста,Пике,Валдез,Пуйёл,Педро
   
25 июл 20:15:47
Californication
Deulofeu bilan Icardi borasida qo'shilmiman. Barsa nechi martta Deulofeuga imkon berdi. Daje arendadayam yaxshi o'nomadi. Icardiga keladigan bo'se, undaqa futbolchi keremas
   
25 июл 19:54:43
Sardorbek N11
Admin Delofeuni Milandagi òyinlarini ham esga olsangiz yaxshi bòlardi
   
25 июл 18:38:19
C_Puyol_05
Faqat tiago barcada qolishini xoxlaganman qoganlari man un u darajada qadrlimasdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг