UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  0 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  3 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  4 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  16 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  6 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  2 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  19 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  25 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19

Жавоҳир Сидиқов: "Олий лигада ўз ўрнимга эга бўлиш бош мақсадим ҳисобланади" Янгиликлар

Жавоҳир Сидиқов: "Олий лигада ўз ўрнимга эга бўлиш бош мақсадим ҳисобланади"

Ўз вақтида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Осиё чемпион бўлган, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Жавоҳир Сидиқов бу мавсумда олий лигада дебют қилди.

Йилни "Пахтакор"да бошлаган ярим ҳимоячи иккинчи даврада "Қўқон-1912"да ўйнади. 2016 йилги мавсум якунлангач Жавоҳир Сидиқов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Футболга кириб келиш қандай бўлган?

- 7 ёшимдан футболга қатнай бошлаганман. "Пахтакор" академиясида Дилшод Нуралиев қўл остида шуғулланишни бошлаганман. 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоа шарафини ҳимоя қилганман.

- Ўзи футболга қизиқиш қаердан пайдо бўлган?

- Эсимни таниганимдан буён футболни яхши кўраман. Уйдагиларни айтишича эмаклаб ҳам тўп тепган эканман. Кўчада боллар билан футбол ўйнаб юрардик. Кейин ота-онам футболга беришга қарор қилишган.

- Академияда сиз билан бирга ўйнаганлардан қайси футболчилар ҳозир ҳам юқори савияда ўйнашмоқда?

- Бундай футболчилар кўп. Масалан "Пахтакор"даги Жамшид Болтабоев, "Обод"даги Алишер Мирзаев. Айнан шу йигитлар билан бирга академияда катта бўлганмиз. 


- Бу йил олий лигада дебют қилдингиз. Таассуротлар қандай?
- Олдинги йиллар ёшлар лигасида ўйнардим.  Бу йил илк бор олий лигада майдонга тушдим. Олий лигада ўйинлар савияси албатта юқори. Лекин шахсий фикримча ёшлар лигасида кураш кескинроқ ўтади. Нега бундайлигини билайман, балки ёшлар лигасидаги ёшлар асосий таркибга кириш учун жон-жаҳди билан курашгани учундир. Балки "Пахтакор"да ўйнаганимда бошқа клублар бизга қарши икки хисса куч билан ўйнагани учундир.

- Ёзда "Пахтакор"дан "Қўқон-1912"га ўтиш қарори тўғри бўлдими?

- "Пахтакор" сафида биринчи даврада иккита ўйинда сўнгги дақиқаларда захирадан майдонга тушгандим. Ёзда Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912"га таклиф қилди. Тўғриси менга ўйин амалиёти жуда зарур эди. "Пахтакор"да рақобат жуда кучли, шу боис таклифни қабул қилдим ва адашмадим. "Қўқон-1912" сафида 10дан ортиқ ўйинда ҳаракат қилдим, кўплаб баҳсларда тўлиқ ўйнадим. Ёшлар лигасидан олий лигага ўтиш даврини бу йил бошдан кечирдим.

- Нўъмон Ҳасанов қандай мураббий?

- Ўз ишини устаси. Мураббийлик ва инсонийлик томонлама ажойиб ҳислатларга эга. Ҳар бир футболчи нима истаётганини тушуниб туради. Сабаби ўзи ҳам вақтида футбол ўйнаган. Шу боис бизга Нўъмон Ҳасанов билан суҳбатлашиш анча осон бўлади.

- Мағлубиятлар вақтида қанчалик жаҳлдорга айланадилар?

- Тўғриси мағлубиятлардан кейин ҳам футболчиларнинг меҳнатини қадрлайдилар. Сабаби 90 дақиқа давомида ютасизми ёки ютқазасизми меҳнат қиласиз. Шу боис ҳар бир баҳсдан кейин мураббий футболчиларга ўйин учун раҳмат айтади. Ғалабани ҳам, мағлубиятни ҳам тезроқ унутишга ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни тайинлайдилар. Вақти келса ҳазилкаш, вақти келса жаҳлдор бўладилар. Барчаси меъёрида.

- Мавсум сиз учун ажойиб якунланди десак адашмаймиз. Сабаби охирги икки турда сиз иккита гол урдингиз.

- Тўғри Ғузорда "Шўртан" билан баҳсда олий лигадаги биринчи голимни урдим. Сўнгги турда "Олмлиқ"қа қарши ўйинда ҳам тўп киритишга эришдим. Бундан албатта жуда хурсанд бўлдим.

- Иккала голингиз ҳам жарима майдони ташқарисидан урилди. Узоқдан зарба бериш мураббий кўрсатмаси эдими ёки таваккал зарба бердингизми?

- Менга кўпчилик нимага дарвозага зарба бермайсан деб эътироз билдирарди. Ўша биринчи мураббийим Дилшод Нуралиев ҳам кўп танбеҳ берардилар, Нўъмон Ҳасанов ҳам дарвозага кўпроқ зарба беришимни тайинлар эдилар. Менга гол уришдан кўра голли пас ошириш кўпроқ ёқади (кулади). Охирги турлар бўлгани учун имкон туғилса зарба беришга ахд қилдим ва барчаси ажойиб тугади. Насиб қилса ҳали кўплаб голлар ураман.

- Футболдаги дўстларингиз кимлар?

- Дўстларим жуда кўп-ку. Ҳар бирини санасам жой етмай қолади (кулади). Турли ёшдаги терма жамоаларда, "Пахтакор"да бирга ўйнаган футболчилар билан дўстмиз. Бошқа клубларда ҳам дўстларим кўп.

- Бу йил "Қўқон-1912"нинг энг яхши футболчиси ким бўлди деб ўйлайсиз?

- Носир Отақўзиев! Кўпчилик уни ёши катта бўлиб қолганини айтади. Лекин Носир ака жуда тажрибали ҳужумчи. Майдонда борини бери ўйнайдилар. Шахсан мени фикрим айнан Носир Отақўзиев бу мавсумда клубнинг энг яхши футболчиси бўлди.

- Олий лиганинг энг яхши футболчилари деб кимларни айта оласиз?

- Бу йил тўғри яққол ажралиб турган футболчи кўринмади. Қайсидир йили Жамшид Искандеров бошқалардан ажралиб турганди. Бу йил "Пахтакор"да Жалолиддин Машарипов яхши ўйнади. "Локомотив"да Сардор Мирзаев ва "Бунёдкор"да Элдор Шомуродов ўзини кўрсатишди. Мени танловим шулар.

- Хорижда қайси клубга мухлислик қиласиз?

- "Барселона"га. Бу жамоанинг ўйинлари кўпчиликка ёқса керак. Ҳужумчилари ижросидаги голлар ажойиб чиқади.


- Ёшликда қайси футболчига ҳавас қилардингиз?
- Бразилиялик Какага ўхшашни истардим. Унинг ўйинларини мириқиб томоша қилардим. Ҳаракатларига ҳавас қилардим. Дадам менга биринчи бўлиб айнан Кака фамилияси туширилган футболкани совға қилган эдилар. Шу боис кўплаб дўстларим мени Кака деб ҳам чақирарди.

- Ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишлисиз. Кейинги режалар қандай?

- Мавсум эндигина тугади. Тахминан икки ҳафта таътилда бўламиз. Навбатдаги мавсумга декабрь ойи ўрталаридан бошлаймиз. Менга қолса яна бир йил "Қўқон-1912"да қолиб олий лигада ўйнашни истардим. Ҳозирги вақтда олий лигада ўз ўрнимга эга бўлиш бош мақсадим ҳисобланади.

- Футболдаги энг олий мақсадингиз нима?

- Энг катта орзум футболда Жавоҳир Сидиқов номини қолдириш. Клубларда ва терма жамоаларда ўйнаб совринлар ютиб тарихда қолишни орзу қиламан. Албатта бунга эришиш учун меҳнат қилишда тўхтамаслик керак.

- Қўқонлик мухлислар ҳақида фикрларингиз қандай?

- Олдинлари мухлислар ҳақида фақат эшитардим. Ўз кўзим билан кўрдим. Ҳақиқатдан ҳам Қўқонда футболни жуда севишар экан. Ҳар бир баҳсда стадионга минглаб мухлислар келди. Жамоанинг ғалабаларида уларнинг хиссалари жуда катта бўлди деб бемалол айта оламан.

- Матбуот орқали кимларга раҳмат айтмоқчисиз?

-  Аввало ота-онамга раҳмат айтаман. Биринчи мураббийим Дилшод Нуралиевга катта миннатдорчилигимни билдираман. Бу кишининг футболчи бўлишимда катта хиссаси бўлган. Ўзим билан бирга ишлган барча мураббийлар Илҳом Мўминжонов, Равшан Ҳайдаров, Сергей Лушан, Нўъмон Ҳасановга раҳмат. Айтганимдек Нўъмон Ҳасанов менга олий лигада қўрқмай ишонч билдирди, уларнинг ишончини оқлашга уриндим.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика