UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Жавоҳир Сидиқов: “Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз - мухлисларимиз" Янгиликлар

Жавоҳир Сидиқов: “Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз - мухлисларимиз"

Олий лиганинг 25-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин, жамоа етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Сўнгги пайтларда бироз жароҳатлар исканжасига тушиб қолдим. Шу туфайли ўйинларда бор кучим билан ўйнай олмадим. Худога шукр энди барчаси ортда қолди ва навбатдаги ўйинга тайёрман. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. “Пахтакор”га қарши ўйинда яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Биз ўша баҳсни унутдик ва “Навбаҳор”га қарши жиддий тайёрланмоқдамиз.

“Водий дерби”лари республикамиздаги энг шиддатли дербилар ҳисобланади. Бу учрашув натижаси биз учун катта аҳамиятга эга эканлигини барчамиз жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Биз майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз, бошқа ҳар қандай натижа бизни қониқтирмайди.

“Дерби”да бизнинг асосий устунлигимиз  мухлисларимизнинг ёнимизда эканликлари, деб ўйлайман. Жамоамиз ўтган мавсумда бироз қийин вазиятга тушиб қолганида ҳам мухлисларимизнинг далдалари туфайли вазиятдан чиқиб кетган эдик. Эртага ҳам бизни жонкуяр мухлисларимиз астойдил қўллаб туришади, деб ишонаман. Ўзимдан келиб чиқиб айтсам, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳар қандай футболчига илҳом бағишлайди.

Барча мухлисларимизни “Марказий” стадионига таклиф қиламан. Келинглар, сизлар билан бирга “дерби”да албатта ғалаба қозонамиз!, - дейди Сидиқов.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика