UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  2 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  1 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  5 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2

Жавоҳир Сидиқов: "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билардик" Янгиликлар

Жавоҳир Сидиқов: "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билардик"

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан кейин учрашувда ҳисобни очган Жавоҳир Сидиқов фикрларини билдириб ўтди.

- Тошкент дербиси қандай ўтди?
- Ўйин қийин ўтишини барча билиб турганди. "Бунёдкор" - қийин рақиб. "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" билан учрашувга жиддий тайёргарлик бошланди. Мураббийлар штаби ўйин учун махсус кўрсатмалар бера бошлашди. Рақибларни пухта ўргандик. "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билиб олдик. Бугун мана натижаси кўринди. Барчаси ажойиб бўлганидан хурсандман.

- 5-турга келиб, жамоа ғалабага эришди. Бу кеч эмасми?
- Ҳамма нарса тезда бўлмайди. Ундан ташқари, "Локомотив"га янги бош мураббий келди, жамоа таркибидаги кўплаб футболчилар ҳали янги. Мағлубиятлардан кейин ўз ўйинларимизни яхшилаб тахлил қилдик. Барча футболчилар мураббийнинг ўйин услубини қўллаб-қувватлади. Нима бўлган тақдирда ҳам биз мураббийимиз томонидамиз. Ғалабалар эса футболчиларга характер тақдим қилади.

- Жамоа маъмури Улуғбек Усмонхўжаевни туғилган куни билан қай тариқа табрикладингиз?
- Ғалаба билан. Эртага машғулотларда уларни "коридор"дан ўтишини кутамиз. Бу бизнинг асосий совғамиз (кулади).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика