UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  1 19:39Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  22 19:30 "Реал" - "Кадис"  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  15 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  6 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  10 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  28 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз" Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 2022 йилги мавсумга ҳозирликни давом эттиряпти.

Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда таркибни ҳам кескин кучайтирмоқда, десак муболаға бўлмайди. Дарвоза чизиғида рақобатни ошириш мақсадида "Локомотив"дан Жавоҳир Илёсов таклиф қилинди. "Темирйўлчилар" сафидаги ажойиб мавсумлардан сўнг янги жамоага ўтишига нима сабаб бўлди? Шу ва бошқа саволлар билан Илёсовга юзландик. 


- Аксарият ҳолларда футболчилар пойтахт клубига янада ўсиш, юқори ўринларни эгаллаш, халқаро майдонда тўп тепиш учун келади. Шундай экан "Локомотив"даги фаолиятингиз давомида кўзлаган мақсадларингизга эришдингизми?

- Албатта бу жамоага чемпионлик учун келган эдим. Ўша йили "Локомотив" ОЧЛда иштирок этарди. Шу орқали янги поғонага чиқишни ният қилгандим, дея оламан. Ўша вақтларда мени илиқ қабул қилиб олишди. Умуман олганда тез киришиб кетдим. Ушбу жамоада ўтган уч йил давомида ҳаммаси ажойиб бўлди. Афсусланадиган ҳолат юз бергани йўқ. Бунинг учун "Локомотив" клубига раҳмат айтаман. 

- "Локомотив"даги уч йил давомида Пётр Гизимчук, Даниэль Чабрера, Алишер Аҳмедов сингари дарвозабонлар билан ишладингиз...

- Мазкур мутахассислар билан ишлаш мен учун катта бахт, деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Билганларини биз билан баҳам кўришган. Улардан кўп нарса ўргандим.   

- Жамоани тарк этишингиз ҳақида...

- "Локомотив"ни тарк этиш - ўзимнинг фикрим. Сўнгги йилларда бир жойда туриб қолдим. Ўсиш бўлмади. Кўп хатолар қилдим. Ниманидир ўзгартиришим керак эди. Бир қадам орқага, икки қадам олдинга деганларидек, бу йил яхши ҳаракат қилиб терма жамоадан чорлов олишга ҳаракат қиламан. 

- "Қизилқум"дан таклиф қачон келиб тушди? Бу жамоага ўтиш ривожланишми ёки таваккал?

- "Қизилқум" варианти мавсум тугаганидан бери бор эди. Ўйлаб ўтирмай гаплашиб олдик. Ҳамиджон Актамов билан келишдик. 

- Янги мавсумдан нима кутмоқдасиз?

- Мақсадимиз совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига кириш. Шунингдек, мухлисларни яхши натижалар билан хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика