UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  8 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0

Жавоҳир Алижонов: "Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман" Янгиликлар

Жавоҳир Алижонов: "Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман"

Бугун профессионал футболдаги илк голини уриб, "Локомотив"нинг ғалабасини таъминлаган ёш футболчимиз Жавоҳир Алижонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Оғир, қийин ўйинни ўтказдик. Барча футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашиб, ғалаба учун интилди. Ҳудога шукур, муваффақият қозондик.

- Голни нишонлаганингиз ҳақида гапирсангиз. Нега ундай услубда нишонладингиз?
- Бу тасодифан бўлди. Ҳиссиётларга берилиб кетдим. Ҳатто ўзим ҳам бундай нишонлиман деб ўйламагандим. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Бундай пайтда нима қилаётганимни ўзим ҳам тушунмай қолдим.

- Нега алмаштириш сўрадингиз? Аҳволингиз яхшими?
- Оёғимнинг орқа мушаклари тортишиб қолди, тўғриси, югуришга бироз қийналиб қолдим. Ҳозир яхши ҳолатдаман.

- Ўйиндан кейин оила аъзоларингиздан ким сизга биринчи бўлиб қўнғироқ қилиб табриклади?
- Онажоним. Доимий равишда мени қўллаб-қувватлайдиган меҳрибоним. Албатта, бундан кейин ҳам қаттиқ ҳаракат қиламан, кўпроқ голлар уришга интиламан. Шу ўринда, ушбу голимни раҳматли тоғамга бағишлайман. Улар кичкиналигимда мени яхши кўрардилар, энг яқин инсонларимдан бири эдилар. Улар футболга энди бориб юрган пайтларимда менга доим далда бўлганлар. Уларни ёддан чиқара олмайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика