

Ушбу ўйинда "қалдирғочлар" сафида иккала голни ҳам таянч ярим ҳимоячиси бўлган Жавлон Иброҳимов урди. Шу тариқа унинг бу мавсумдаги голлари сони 8тага етди ва Суперлига тўпурарлар пойгасида 1-ўринга чиқиб олди. Ҳеч қайси футболчи бугунга қадар Суперлигада 8та гол уришнинг уддасидан чиқа олмаганди.
Кейинги ўринларда бораётган Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш ва Элгужа Григалашвили ҳисобида 7тадан гол бор.





