UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  0 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  6 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  57 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2

Жавлон Гусейнов: “Менимча, Индонезиянинг Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритиш имконияти паст деб ўйлайман” Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: “Менимча, Индонезиянинг Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритиш имконияти паст деб ўйлайман”

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов айни вақтда фаолиятини Индонезиянинг “Борнео” клубида давом эттирмоқда.

Яқинда унинг жамоаси мамлакат Президент кубоги финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Янги мавсум олдидан Гусейнов билан боғланиб, фикрларини олдик. 

- Жавлон, жамоангиз финал учрашувида имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб, финал борасида фикрларингиз қандай?

- Биз Президент кубоги финалида “Арема”га қарши ўйнадик. Финал икки учрашувдан иборат бўлди. Биринчи баҳс меҳмонда ўйнадик ва 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Жавоб ўйинида ўз майдонимизда тўп тепганимизга қарамай, рақиб дарвозасини гол уролмадик, якунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Тўғриси, омадимиз келмади. Икки ўйин натижасига кўра, финални бой бериб қўйдик. 

- “Борнео” янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Бу йилги мақсадларимиз доимгидек, катта. ОФК кубогида иштирок этиш учун совринли ўринларнинг бирини қўлга киритиш ҳисобланади. Жамоамизнинг ашаддий ишқибозлари бор. Уларга хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Мавсум эртага бошланади. Биз 24 июль куни ўз ўйнимизни ўтказамиз. Чемпионат апрель ойининг дастлабки ҳафтасига қадар давом этади. 

- Бу йил жамоа билан шартномангиз якунланади. Ундан кейинги режаларингиз қандай?

- Шартномам 2023 йилнинг февралида якунланади. Бу ерда уч мавсумдан бери ўйнаётганим сабабли, менга яқин бўлиб қолди. Шу сабаб аввало “Борнео”нинг таклифини кутаман. Агар улардан таклиф бўлмаса, бошқа жамоаларни кўриб чиқишим мумкин. 

- Индонезияда асосан нечта жамоа чемпионлик учун курашади?

- Асосан бешта жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради. 

- Яқинда интернет тармоқларида Индонезия 2023 йилги Осиё кубогини ўтказиш истагида таклиф берган. Айтингчи, мамлакат бу мусобақани қабул қилишга тайёрми?

- Хабарим бор. Бу кўпчилик янгилик бўлди. Лекин 2023 йилда Индонезияда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Менимча, бундай икки турнирни ўтказишга тайёр эмас. Чунки буёқда ички чемпионат ҳам бор. Менимча, Осиё кубоги мезбонлиги учун имкониятлар кам. Лекин стадионлари ва бошқа томонла ҳамма нарса тайёр.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика