UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  7 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Клубларимиз кимларни трансфер қилиши мумкин? Янгиликлар

Клубларимиз кимларни трансфер қилиши мумкин?

Суперлигада танаффус.

2-даврага тайёрланаётган жамоалар таркибни имкон қадар кучайтириш пайига тушган. Уларнинг ишини осонлаштириш учун турли сабаблар билан мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборган баъзи маҳаллий футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Владимир Козак

"Пахтакор" мактаби тарбияланувчиси бу йилни "Турон"да бошлаши кутилган эди. Бироқ, томонлар келиша олишмади. Кейинроқ у "Қўқон-1912" машғулотларида кўриниш берса ҳам, жамоада қолмади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Самвел Бабаян собиқ шогирдини Наманганда кўришни истаяпти. Козак "Навбаҳор"нинг "Олимпик" билан ўйинини стадионда кузатди.

Виталий Денисов

Майдонда ҳар доим бор кучини сарфлаши туфайли мухлисларнинг ёқимтойига айланган ҳимоячи айни пайтда эркин агент мақомида. Унинг сўнгги жамоаси "Балтика" бўлганди. Қайсидир клуб уни Ўзбекистонга қайтаришни уддаласа, маҳаллий мухлисларни анча хурсанд қилар эди. 

Айтиш керакки, Виталий 35 ёшни қарши олди. У фаолиятини ўз Ватанида якунлашга қарши бўлмаса керак.

Санжар Рашидов

Ўтган мавсумни Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "Бунёдкор"да ўтказган 28 ёшли ярим ҳимоячи бу йил ҳеч қайси клубда кўриниш бергани йўқ. Рашидовларнинг ўртанчаси 2-даврада яна катта саҳнага қайтса керак. 

Жавлон Иброҳимов

Иқтидорли ярим ҳимоячининг охирги клуби "Навбаҳор" бўлган эди. Отасининг вафоти туфайли бир муддат катта футболдан четда қолган Жавлон шу кунларда фаолиятини тиклаш учун машғулотларга зўр беряпти. Кўрамиз, Иброҳимовнинг навбатдаги жамоаси қайси бўлар экан.

Акбар Исматуллаев

"Металлург"нинг сўнгги йиллардаги сардори йилнинг дастлабки қисмини уйда ўтказди. Бу жароҳат билан боғлиқ. Ёдингизда бўлса, 31 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг 24-тури доирасидаги "Навбаҳор" билан учрашувда сафдан чиққан эди.

Исматуллаевнинг сайтимизга маълум қилишича, дастлабки 6 ойни тузалиш ва спорт формасини тиклаш учун сарфлаган футболчи тез орада яшил майдонга қайтади.

Иван Нагаев аллақачон "Локомотив" машғулотларига қўшилган. Шунингдек, бир неча кун олдин "Янгиер"ни тарк этган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Қаҳрамон Баҳодиров, "Легия" билан шартномасини бекор қилган Жасурбек Яхшибоев ҳам эркин агентга айланди.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика