UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  142 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Жавлон “Бунёдкор”да, Шоҳназар “Акжайик”да Янгиликлар

Жавлон “Бунёдкор”да, Шоҳназар “Акжайик”да

Ўтган мавсум Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибида ажойиб мавсумни ўтказган бир қатор футболчилар бу йил янги клублар сафида пайдо бўлишмоқда.
Жумладан, 23 ёшгача бўлган йигитлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Жавлон Мирабдуллаев гуруҳ ўйинлари тугагач БААга “Бунёдкор”нинг ўқув-машғулот йиғинига бориб қўшилди. Аслида Мирабдуллаев “Бунёдкор” билан қитъа чемпионатига қадар келишувга эришганди. Фақатгина бу битимни Олимпия ўйинлари саралаш баҳсларидан кейин ишқибозлар эътиборига етказишга келишиб олишганликлари боис янгилик энди матбуот юзини кўрди. “Бунёдкор” таркибига фаолият юритаётган экс-металлургчи Шаҳзодбек Нурматов эса кеча “Анжи”га қарши ўйинда майдонга тушди ва махачқалъаликлар дарвозасига киритилган иккинчи гол муаллифи бўлди. бу ўйинда “Бунёдкор” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Металлург”нинг ёш ва иқтидорли ҳужумчиларидан бири Шоҳназар Норбеков эса Қозоғистоннинг “Акжайик” жамоаси таркибида кўриниш берди. Мазкур клуб айни пайтда Туркиянинг Белек шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Кеча “Акжайик” Озарбайжоннинг “Сумгаит” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди ва Норбеков 45 дақиқа майдонда тўп сурди. 2015 йилги мавсум ярим ҳимоя чизиғида фаолият олиб борган Алишер Зиёвуддиновнинг эса “Шўртан” клуби йиғинларида қатнашаётганлиги ҳақида маълумотлар бор. Бекободлик мухлислар ва клуб раҳбарияти “Металлург” жамоасининг муваффақиятида муносиб улуш қўшган бу футболчиларнинг барчасига миннатдорчилик билдирада ва уларнинг келгуси фаолиятларига омад тилайди.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика