UZ

Сўнгги янгиликлар

03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  125 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  145 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  81 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  5 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  15 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  5 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  1 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  5 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  6 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1

Жасур Жалолиддинов: "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан воз кечдим" (интервью) Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан воз кечдим" (интервью)

Хабарингиз бор, Жасур Жалолиддинов бу мавсумни "Олимпик" жамоасида бошлади.

 Суперлиганинг биринчи туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг Жасур Жалолиддиновга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Ўйин ҳақида...

- Биринчи ўйин "Пахтакор" билан кечди. Амалдаги чемпионга қарши қийин баҳс бўлди. Қуръа ташлаш маросимидан кейин Анталиядаёқ тайёргарликни бошлагандик. Уларнинг йиғинлардаги ўйинлари орқали ўргандик. Бу мавсумда биз қайсидир тарафлама кучайдик ҳам, дея оламан. Бошқа томонидан бизга қийин бўлиши аниқ. Чунки энди ёш жамоа, деб ўйлашмайди. Мана, "Пахтакор" ҳам жанговар руҳда майдонга чиқди. Лекин биз ҳамма нарсага тайёр эдик. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажариб мақсадимизга эришдик. Умумий қилиб айтганда мавсумни муҳим ғалаба билан бошладик.

- Бундан буён "Олимпик"ни ёш дейишда давом этиш қанчалик тўғри бўлади?

- Ўйлашимча, бизни энди ҳеч ким ёш демайди. Қайтанга янада жиддий қарашса керак. Биз ҳам ёшмиз, деб ўтирмаяпмиз. Ишлаяпмиз. 

-  "Олимпик"даги рақамингиз ҳақида...

- Месси 30-рақамни олгани учун менда ҳам шундай имконият бўлди.  Клубда 30, терма жамоада 10-рақамда тўп тепаман. 

-  "Олимпик"даги режаларингиз қандай?

- Агар ёзда яхши таклиф тушса, кетсам керак, деб ўйлайман. Лекин биринчи даврадан кейин чемпионлик учун курашадиган ўринларда бўлсак, кетаман. 

-  "Локомотив"да тажрибали футболчилар билан ўйнагансиз.  "Олимпик"да эса тенгқурларингиз билансиз. Бу сизга эркинлик ва ўзингизни кўрсатиш имконини берадими?

-  "Олимпик" очилганидан бери менда шундай имконият бўган. Биламан, бу ерга келсам терма жамоада бўлгани каби ўзимни яхши ҳис қиламан. Фақат молиявий томондан ютқазардим. Олимпиядага йўлланма берувчи Осиё кубогига бир йил қолди. Ҳозир пул ва бошқа нарсалардан кечишнинг вақти. Тимур Кападзенинг ёнида шуғулланиб, янада яхши тайёргарлик кўраман. Очиғи мухлисларда ҳам мен ҳақимда пул учун ўйнайди, деган шубҳа бор эди. "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан кечдим.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика