Жасур Ҳасанов “Насаф” билан келишувга эришди

Aslanov Jasurbek
20 июл 2017, 23:59
“Қизилқум” ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов иккинчи даврани “Насаф”да бошлайди.

Фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, шунингдек Қатар Юлдузлар лигасида тўп тепган футболчи ўтган йили “Қизилқум” билан келишувга эришганди.

Қаршиликлар сафини жамоанинг етакчи футболчилари тарк этгач, “Насаф” раҳбарияти таркибни тажрибали ижрочилар билан тўлдириши мақсадида айнан Ҳасановни жамоага таклиф этган.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›