Жасур Ҳакимов "Пахтакор" машғулотида қатнашмоқда

Narzulla Saydullayev
13 июл 2016
Биринчи даврани "Металлург"да ўтказган ҳужумчи иккинчи даврани Тошкентда давом эттиришга яқин.
"Шерлар" ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг Хитой клубига ўтиши Жасур Ҳакимовга йўл очиши мумкин деб хабар бергандик. Олинган маълумотларга кўра, ҳужумчи айни пайтда "Пахтакор"нинг машғулотларида иштирок этмоқда. Бироқ ҳозирча у иккинчи даврада қайси клубда ўйнаши маълум эмас. 

Дастлабки даврада Жасур Ҳакимов "Металлург" сафида 12та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia