UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  2 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  10 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  17 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  17 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  24 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  12 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0

Жасур Абдураимов: "Осиё чемпионатига қадар футболчиларга интервью беришни таъқиқладим" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Осиё чемпионатига қадар футболчиларга интервью беришни таъқиқладим"

"CAFA CUP" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Туркманистон учрашувидан сўнг ўзбекистонликлар бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Бу мусобақадаги бош мақсадимиз Баҳрайндаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш. "CAFA CUP" орқали кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб оламиз. Анчадан буён чақирилмаган футболчиларни ҳам Ўзбекистон-2 сафида ўйнатиб кўрдик. Улардан кимлар талабимизга жавоб берса Осиё чемпионатига бориши мумкин. Шу мусобақа тугагач Осиё чемпионатига бориши мумкин бўлган футболчилар деярли аниқланиб бўлади. Баҳрайнга "турист футболчилар"ни олиб кетмайман. Буни очиқчасига айтаман. Менга туристлар керак эмас. 20 нафар бўлса ҳам майдонга тушиб жонини берадиган, ўйинни кучайтирадиган футболчилар қитъа чемпионатига боради.


Октябрь ойига қадар тайёргарлик жараёнида йигитларнинг фикри бўлинмаслиги лозим. Шу мақсадда мен терма жамоа аъзоларига интервью беришни таъқиқлаб қўйганман. Буни очиқчасига айтаман. Сабаби бу ёшда футболчилар юлдузлик касалига дучор бўлишлари ҳеч гап эмас. Шу боис Осиё чемпионатига борайлик, у ерда ижобий натижа қайд этайлик, ана ундан кейин бемалол футболчилару, мураббийлардан интервью олаверинглар. Ҳеч ким қаршилик қилмайди.

Агар Ўзбекистон-2 ва Ўзбекистон-1 "CAFA CUP" мусобақси финалида тўқнаш келиб қолса қайси жамоани бошқараман? (кулади) Агар шундай бўлса Ўзбекистон-2 жамоасини бошқараман. Асосий жамоани эса ёрдамчиларим бошқаришади. Сабаби "машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади", - дейди Жасур Абдураимов.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика