UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   0 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  2 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  6 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  128 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  7 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14

Жасур Абдураимов: "Биз қарши ҳужум тактикасига тайёр эмасмиз" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Биз қарши ҳужум тактикасига тайёр эмасмиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Футбол ҳозир шунақа, ким охиригача чидаса, консентрацияни йўқотмаса ғалаба қозонади. Қўқонда кечган ўйинда биз шу каби холатда ютиб кетгандик. Бугун йигитларда охиригача бўлган консентрация етишмади. Ўйинни кўрдинглар, бугун йигитлар ёмон ўйнамади. Уларга бир оз вақт керак. Мени хурсанд қилган томони йигитлар ҳужумкор ўйин намойиш этмоқдалар. Шундан келиб чиқиб бизда вазиятлар юзага келаяпти.

- Ўйиндаги вазиятларни таҳлил қилиб чиқдингизми?

- Ўйиндан сўнг видео оператордан тасвирларни олиб ўтказиб юборилган голларни кўриб чиқдик. Қаерда хато қилдик, қандай гол ўтказиб юбордик, буларни таҳлил қилдик. Йигитларга ўз хатоларини кўрсатдик, уларга бу каби вазиятларда бошқача ўйнаш кераклигини тушунтирдик.

- "Металлург" кубокда қандай натижани мақсад қилган?


- Жамоамиз олдида ўзимизни ўйинимизни сифатли кўринишга олиб келиш вазифаси турибди. Чизиқлар ва жамоавий ўйинни йўлга қўйиб олсак, сифатли ўйин кўрсатсак натижа ўз-ўзидан келаверади.

- Бугунги ўйинда ҳужумкор ўйин жамоангизга панд бердими?


- Ҳужумда ўйнасак, албатта қарши ҳужумда хавф юзага келади. "Машъал" иккинчи бўлимда қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйнади. Бу футбол, натижага қараб биз ютқаздик. Лекин ўйин томонлама ютдик деб ўйлайман. "Металлург" доим ҳужумкор ўйнайди. Биз ҳозирда қарши ҳужум тактикасига тайёр эмасмиз.

- Иван Нагаев кўрсатган ўйин ҳақида нима дея оласиз?


- Нагаев ҳозирда ўз даражасида ўйнай олмаяпти. Ўйинлар давомида формага тушиб боради. У тезкор футболчи, ўйини чиқса у жуда кучли футболчи бўлади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика