Жароҳатланган Модрич Хорватия терма жамоасига чақирилди

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2016, 11:11
«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватия терма жамоасидан чақирув олди.
31 ёшли футболчи сентябрь ойи охиридан буён майдонга тушмади ва Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра ҳали 100 фоизга тузалгани йўқ.

Бироқ Анте Чачичнинг фикрига кўра Модрич 12 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Исландияга қарши ўйинда майдонга туша олади.

Футболчи «Реал»нинг «Леганес» билан ўйини қайдномасига киритилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›