Жароҳат олган Салоҳ учун Африка Кубоги якунландими?

Aslanov Jasurbek
20 янв 2024, 13:45
Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳат туфайли нечта ўйинда туша олмаслиги маълум бўлди.

31 ёшли "Ливерпуль" вингери Ганага қарши Африка Кубогининг 2-тур баҳсида жароҳат олган эди.

Миср футбол ассоциациясининг маълум қилишича, миллий терма жамоа сардорининг мушакларидан жароҳат аниқланган ва у турнирнинг иккита баҳсида иштирок эта олмайди.

Шундай қилиб, агар мисрликлар 1/4 финалга чиқа олишса, Салоҳ турнирда иштирок этиши мумкин.


Дастлабки икки турдан сўнг Миср гуруҳда 2 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи тур ўйини Квартет етакчиси Кабо Вердега қарши бўлади. Мисрликларни фақат ғалаба қониқтиради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/EFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›