UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  1 16:50"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади?  2 16:32Про лига. "Қўқон-1912" "Дўстлик" устидан қийин ғалабага эришди, "Машъал" "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 16:14Абдуқодир Ҳусанов Puma томонидан тақдим этилган бутсаларни намойиш этди  4 15:46Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди  10 15:15Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?!  8 14:41Хуан Мата "Сан-Диего" футбол клубига сармоя киритди  0 14:09"Реал" ўнг қанот ҳимоясида кимни ўйнатади?  2 13:40Месси ёки Роналду? Родри танлов қилди  15 13:25"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Бурхонов Мирали  0 12:38Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" 4 нафардан йўқотишга эга  3 12:17Ламин Ямаль ЮНИСЕФ элчисига айланди  3 11:50Ван Нистелрой "Лестер"ни бошқармоқчи  1 11:21"Челси" "Реал" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда  3

"Жароҳат олган футболчига кўп жамоа ишонмайди" — Муроджон Тошматов нима учун "Динамо"ни эмас, "Локомотив"ни танлади? Янгиликлар

"Жароҳат олган футболчига кўп жамоа ишонмайди" — Муроджон Тошматов нима учун "Динамо"ни эмас, "Локомотив"ни танлади?

"Локомотив" жамоаси ёзги трансферлар вақтида таркибга ОКМК ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматов билан шартнома имзолади.

Биринчи даврани жароҳат сабаб ўтказиб юборган футболчи иккинчи даврани олмалиқликлар сафида бошлаши кутилаётган эди. Бироқ у "Локомотив" танловида тўхтади. Бу борада Муроджон Тошматовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- ОКМК жамоасида 2019 йилдан бери ўйнаб келаётган эдингиз. Жамоани тарк этишингизга жароҳат сабаб бўлдими ёки кетиш вақти келганмиди?

- Биринчи ўринда, ОКМК оиласига катта раҳмат айтмоқчиман. Яхшими-ёмонми, 5 йилга яқин шу жамоа билан бирга бўлдим. Жароҳатим сабабми ёки рисқим шу кунга ёзилган экан, нима ҳам дердим. Ҳаммаси Худодан. Жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур. 

- Миржалол Қосимов иккинчи даврага тайёргарлик вақтида сизни ўз режаларига киритганмиди, кетиш қарори тасодифан юз бермаган бўлса керак?

- Балки Миржалол Қосимовнинг режаларига кирмагандирмиз. Билсангиз, таркиб билан боғлиқ лимит белгиланган. Шу сабаб жамоани тарк этдим. 

- "Локомотив" Про лигада ўйнайди. Бу фойдалими ёки аксинча? "Локомотив" варианти қачон пайдо бўлди?

- Мен учун қуйи лигада ўйнаш биринчи маротаба ҳисобланмайди. 2011/12 йилги мавсумда қуйи лигада тўп тепганман. У вақтларда эсласангиз Про лига деган нарса йўқ эди. Оддий Биринчи лига, деб юритиларди холос. 2012 йил "Сўғдиёна" билан чемпион сифатида элитага йўлланма олган эдик. "Локомотив" кетишимни эшитган заҳоти алоқага чиқди. Бунга қадар "Динамо" ҳам ўз сафида кўришни истаётганди. Лекин оилавий сабабларга кўра "Локомотив" вариантини танладим. 

- ОЧЛда ўйнайдиган жамоани Суперлигага чиқиш учун курашаётган жамоага алмаштирдингиз. Бу кимнинг тавсияси билан амалга ошди? 

- Биласизми, жароҳат олганингиздан кейин кўп жамоа сизга ишонмас экан. Шу сабабли спорт формамга кириб олиб, яна Суперлигада ўйнашга интиламан. Тўғриси, 1 йил катта футболсиз қолиб кетдим. Бу футболчи учун кўп муддат. Ҳаммаси яхшиликка, деб ўйлайман. 

- Умуман, жароҳат олган вақтингизда футболни тугатиш хаёли келдими? Айтганингиздек, жароҳат олган футболчини ҳамма ҳам қабул қилиши қийин. "Локомотив" мураббийлари билан бу борада гаплашдингизми?

- Тугатишни ўйлаганим йўқ. Худога таваккал қилиб яна кучли бўлиб қайтиш учун ҳаракат қилдим. "Локомотив" мураббийларининг ўзи истагани ҳам катта рол ўйнади. Жароҳатдан қайтганимни билишади. Менга билдирилган ишончни оқлаш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман. "Локомотив" билан 11 йил олдин "Сўғдиёна"да амалга оширган ишимни яна такрорлашни, чемпион бўлиб, жамоа билан кучлилар сафига қайтишни истайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика