Жаримага тортилган Коста бир ойга сафдан чиқди

21 сен 2018, 23:58
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Коста ЕЧЛ 1-тури доирасида “Валенсия”га қарши беллашувда жароҳат олганди.

Тиббий текширув натижаларига кўра, футболчи тўпиқ бўғими ва сонидан жароҳат олган. Шу тариқа у камида уч-тўрт ҳафтага сафдан чиқди, дея хабар бермоқда Calciomercato.com.

Испанияда кечган беллашувда у 67-дақиқада майдонга тушган, аммо 89-дақиқада жароҳат олиб, сафдан чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, Италия А сериясининг 4-турида футболчи “Сасуоло”га қарши баҳсда рақиб юзига тупургани учун тўртта ўйинга дисквалификация қилинган ҳам эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Calciomercato.com.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›