Жардим: "Неймарнинг йўқлиги? ПСЖ - битта ўйинчи эмас"

Tolibjon Qosimov
31 мар 2018, 20:59
Португалиялик мутахассис жамоасини парижликларга қарши баҳсга тайёрламоқда.

"Монако" бош мураббийи Леонарду Жардим ПСЖ билан ўйиндан олдин фикрлари билан ўртоқлашди. Бу жамоалар Франция Лига кубоги финалида тўқнаш келишади.

"Неймарнинг йўқлиги? ПСЖ - битта ўйинчи эмас. Неймарнинг иқтидорини ҳамма билади, лекин Парижда бошқа ажойиб футболчилар ҳам бор. Масалан, Ди Мария ва Дракслер. Шунингдек, Кавани, Мбаппе ва Алвесга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Биз олдинда турган тўқнашувга муносиб тайёрландик", - деди Жардим.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: L`Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›