UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  2 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  10 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

Жанубий Корея U-23 футболчиси: "Биз Осиёнинг энг кучли жамоаси эканлигимизни кўрсата оламиз" Янгиликлар

Жанубий Корея U-23 футболчиси: "Биз Осиёнинг энг кучли жамоаси эканлигимизни кўрсата оламиз"

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея билан битта гуруҳда баҳс олиб боради. Жанубий Корея U-23 термаси аввалги учта мусобақанинг биринчисида ярим финалга қадар бориб, иккинчисида финалда мағлуб бўлган ва учинчисида ҳам ўз иштирокини ярим финалда тўхтатган. 

Бу сафар кореяликлар чемпион бўлишни мақсад қилишган. Терма жамоа футболчиси Ли Донг Гёнг ОФК сайтига интервью бериб, ўз жамоасига юқори баҳо берди. 

- "Биз учун бундай мусобақада қатнашиш шараф, - дейди "Ульсан Хюндай" футболчиси. - Биз мусобақада ғолиб чиқиш учун кўп ишлаяпмиз. Барча жамоалар бу мусобақага шунчаки келишмайди, ҳамманинг хаёлида фақат Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўлади. Биз буни жуда яхши ҳис қиляпмиз". 

- "Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дейишим мумкин? Кучли гуруҳдан жой олганмиз. Ўзбекистон амалдаги чемпион, Эрон билан Хитой ҳам яхши жамоалар. Лекин Осиёдаги энг кучли жамоа ўзимиз деб ўйлайман ва буни исботлаш учун майдонда бор куч билан ҳаракат қиламиз. Мен саралаш ўйинларида энг яхши тўпурар бўлдим. Мусобақанинг ўзида ҳам кўп гол уришга ҳаракат қиламан".

Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика