UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  1 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  1 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

Жанубий Корея терма жамоаси сафида йўқотиш Янгиликлар

Жанубий Корея терма жамоаси сафида йўқотиш

5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.

Ушбу баҳсдан олдин меҳмонлар сафида йўқотиш юзага келди. Терма жамоа ўнг қанот ҳимоячиси Чои Чул Сун Эрон билан учрашувда сариқ карточка олди ва Ўзбекистон билан баҳсда иштирок эта олмайдиган бўлди. У бир тур олдин Қатар билан ўйинда ҳам огоҳлантирилганди.

1987 йилда туғилган Чои Чул Сун "Чонбук Хюндай Моторс" клуб аъзоси ҳисобланади. У Жанубий Корея терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 саралашининг охирги учта ўйинида мунтазам равишда ўнг қанот ҳимоячиси ролини бажариб келаётганди.

Ўзбекистон терма жамоасида эса аксинча вазият. Хитой билан учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ўнг қанот ҳимоячимиз Даврон Ҳошимов Жанубий Кореяга қарши баҳсда майдонга тушиш имкониятига эга.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика