
Миллий футбол бошқарув ташкилоти бонус тариқасида 2,4 млрд вон (2,24 млн. доллар) тўлагани маълум қилинди.
Саралаш босқичида ҳеч бўлмаса бир марта миллий жамоага чақирилган футболчи ҳам бонус олишга муваффақ бўлди.
Корея футбол ассоциациясининг маълум қилишича, футболчилар ғалабаларга қўшган ҳиссаси бўйича 4 гуруҳга бўлинди ва энг муҳимларига 80 млн. вон (75 минг доллар), иккинчи гуруҳдагиларга 60 млн. вон (56 минг доллар) тўланди. Учинчи гуруҳга кирганлар 40 млн. вон (37 минг доллар), қолганлар эса 30 млн. вондан (28 минг доллар) мукофот пули олишди.