UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  46 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3

Жанубий Корея мураббийи: "Австралияда уч нафар янги футболчини синаб кўрамиз" Янгиликлар

Жанубий Корея мураббийи: "Австралияда уч нафар янги футболчини синаб кўрамиз"

Айни пайтда Австралияда бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Вакилларимиз Брисбен шаҳрида дастлаб Ливан, ундан кейин 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ҳар иккала ўйин Осиё Кубоги-2019 мусобақаси олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Иккинчи рақибимиз Жанубий Корея шу ҳафтанинг шанба куни Австралия термаси билан куч синашади. Брисбенга келадиган кореяликлар таркибида йўқотиш бор. Хусусан "Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хёнг Мин ва "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Ки Сунг Ёнг мазкур йиғинга чақирилмаган. Бундан ташқари, "Гамбург" ҳужумчиси Хванг Хи Чан жароҳати сабаб Австралияга бора олмайдиган бўлди.

Жанубий Корея терма жамоаси Австралия сари йўлга чиқиш олдидан бош мураббий Пауло Бенту интервью берди. Португалиялик мураббий шундай деди: "Осиё Кубогига кам вақт қолаётган бир пайтда биз учун ҳар бир йиғин муҳим аҳамиятга эга. Мен Австралиядаги иккита ўртоқлик ўйинида уч нафар янги футболчини синаб кўрмоқчиман. Булар - На Санг Хо, Ли Ю Хён ва Ким Жунг Мин. Шунингдек, таркибимизда Ли Чунг Ёнг, Ку Жа Чол каби фахрийлар ҳам бўлади".

Қизиғи шундаки, Пауло Бенту ҳам худди Эктор Купер каби терма жамоани августда расман қабул қилиб олди ва унинг остида кореяликлар бизга ўхшаб тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Бу ўйинларда иккита ғалаба ва иккита дуранг қайд этилди. Бентунинг айтишича, жамоа ўйинида ўсиш бор. "Мен ҳаммаси яхши кетаётганидан хурсандман. Осиё Кубогига келиб янада кучли бўлишимизга ишонаман. Аввалги тўртта ўйинни уйда ўйнадик. Энди сафарда ҳам ўзимизни синаб кўрмоқчимиз. Шу боис Австралия йиғинини танладик", - дейди португалиялик мутахассис.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика