UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  14 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  11 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2

Жанубий Корея Кейрушга ўзи хоҳлаган маошни беришга тайёр Янгиликлар

Жанубий Корея Кейрушга ўзи хоҳлаган маошни беришга тайёр

Теглар :  Карлуш Кейруш
Португалиялик мураббий Карлуш Кейруш ҳақидаги хабарлар кун сайин ўзгариб бормоқда.

Куни кеча Кейрушнинг ўзига бошқа иш топгани, эндиликда у Жазоир миллий терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини ёзгандик. Бугун эса бу мураббийга Жанубий Корея қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар чиқди.

Эндиликда португалиялик мутахассис Жанубий Корея қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Маълум бўлишича, Ж.Кореянинг "Hyundai" компанияси раҳбарининг ўғли Чунг Монг Гю мураббий хоҳлаётган маошни тўлаб беришга тайёр. Кейруш қайси жамоада ишламасин, йиллик маоши 3,5 миллион доллар бўлишини хоҳламоқда.

Чунг Монг Гю ҳозирда Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти ҳисобланади ва жуда катта маблағга эга инсонлардан бири. Унинг орзуларидан бири терма жамоага машҳур мураббийни олиб келиш. Хабарингиз бор, кореяликларни жаҳон чемпионатида Шин Таэ Ёнг бошқарди ва эндиликда ассоциация унинг ўрнига бошқа мураббийни қидирмоқда. Номзодлар орасида Кейрушдан ташқари Хуан Карлос Осорио билан Златко Далич ҳам бор. Лекин Чунг Монг Гю айнан Карлуш Кейруш келишини истаяпти.

Айтиб ўтганимиздек, Чунг Монг Гюнинг отаси Чунг Жу Юнг машҳур "Hyundai" компанияси раҳбари ҳисобланади ҳамда унинг бойлиги "Форбс" журнали томонидан бир миллиард доллардан зиёд баҳоланган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика