UZ

Сўнгги янгиликлар

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Жанубий Корея чемпионатида қўлланилаётган карантин қоидалари Янгиликлар

Жанубий Корея чемпионатида қўлланилаётган карантин қоидалари

Жанубий Корея К-лигасида ўйинлар давом этаётганидан хабарингиз бор.

Лекин бу ерда ҳам карантин қоидаларига қаттиқ амал қилиняпти. Қуйида К-лига ўйинлари пайтида қўлланилаётган карантин қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

1. Стадионларга мухлислар киритилмаяпти. Балки кейинчалик ишқибозларга рухсат берилиши мумкин. Жамоалардан имкон қадар ижтимоий масофани сақлаш сўраляпти. 

2. Ўйин бошланишига камида уч соат қолганида стадион вирусга қарши стерилизация қилиниши шарт. Бундан ташқари кириш дарвозалари олдида турли актибактериал жиҳозлар ўрнатилган бўлиши керак. 

3. Ўйиндан олдин жамоаларнинг ва ҳакамларнинг бир-бири билан қўл бериб кўришишига рухсат берилмайди. 

4. Захирада ўриндиғидаги мураббийлар, футболчилар ва бошқа учрашув расмийларида тиббий ниқоб бўлиши шарт. Агар қўлқоп кийиб олишган бўлса янаям яхши. 

5. Ўйин пайтида футболчи ва ҳакамларнинг бир-бирига яқин келиб гаплашиши тақиқланади. 

6. Ҳар бир жамоадаги расмий шахс ўйиндан олдин коронавирус учун тест топшириши шарт. 

7. Агар тест топшириш натижасида қайсидир футболчида вирус аниқланса, у билан биргаликда бутун жамоа, шунингдек рақиб жамоа ҳам икки ҳафталик карантинга олинади. 

8. Ҳар икки жамоа автобуси ўйин бўладиган стадионга турли вақтда келади. 

9. Автобус стадионга келгач мураббийлар, футболчилар, шунингдек ҳакамларнинг ҳам тана ҳарорати текширилади. 

10. Ҳар бир футболчи учун алоҳида идишда сув ва сочиқ берилади. Бировнинг сувини бошқаси ичиши ёки сочиғидан фойдаланиши мумкин эмас. 

11. Майдонда тупуриш ва қаттиқ аксиришга йўл қўйилмайди. 

12. Ўйин пайтида форма ва умуман ҳеч қанақа кийим алмаштириш мумкин эмас. 

13. Журналистлар ўйиндан кейин интервью олишлари мумкин, фақат бунинг учун ҳаммада ниқоб бўлиши шарт. Шунингдек интервью бераётган ва интервью олаётган орасидаги масофа 2 метр бўлиши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика