UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  0 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  10 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони Янгиликлар

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги стартига баҳо берди.

"Альбиселесте" биринчи ўйинда Эквадорни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Мен йигитларнинг ўйинидан фахрланаман. Улар ақл бовар қилмайдиган даражада ўйнашди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳси худди шундай ўтиши ҳам керак, аслида.

Эквадор – яхши жамоа. Улар ЖЧ-2022да Нидерландияга муаммо туғдирганди. Кўрсатган ўйинимиз, футболчиларнинг муносабати ва хоҳишидан мамнунман. Ғалаба қозонишда давом этишимиз лозим. Футболда асосийси – эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик.

Бизнинг фикримизча, Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини ҳисобланади. Биз енгилмас жамоа эмаслигимизни тушунишимиз керак. Эквадор билан ўйиндаги каби ҳаракат қилишда давом этишимиз зарур", – деди мутахассис.

Амалдаги жаҳон чемпионлари навбатдаги учрашувини 12 сентябрь куни меҳмонда Боливия терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика